Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Гепатопротектор, ўт ҳайдовчи, холелитолитик, гипохолестеринемик, гиполипидемик ва бироз иммуномодулловчи таъсир кўрсатади.
Гепатоцит мембранасига жойлашиб, унинг тузилишини барқарорлаштиради ва жигар ҳужайраларини ўт кислотаси тузларининг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, шу тарзда цитотоксик самарани пасайтиради. Холестазда Са2+ га боғлиқ альфа-протеазани фаоллаштиради ва экзоцитозни рағбатлантиради, токсик ўт кислоталарининг (хенодезоксихол, литохол, дезоксихол ва бошқа.) концентрациясини пасайтиради. Уларнинг концентрацияси сурункали жигар касалликлари мавжуд беморларда ошган бўлади.
Урсодезоксихолат кислотаси юқори қутбликка эга бўлиб, аполяр (токсик) ўт кислоталари билан токсик бўлмаган аралаш мицеллаларни ҳосил қилади, бу билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс-эзофагитда меъда рефлюктатининг ҳужайра мембраналарини шикастлаш қобилиятини пасайтиради. Бундан ташқари, урсодезоксихолат кислотаси ҳужайра мембраналари (гепатоцитлар, холангиоцитлар, МИЙ эпителиоцитлари) нинг таркибига кириб олиш, уларни мустаҳкамлаш ва цитотоксик мицеллаларнинг таъсирига сезмайдиган қилиб қўйиш хусусиятига эга бўлган иккиланган молекулаларни ҳосил қилади – цитопротектив, гепатопротектив самара.
Уни ичакда сўрилишини сусайтириши, жигардаги ишлаб чиқарилишини ва ўт-сафро секрециясини пасайтириши ҳисобига ўт-сафрони холестерин билан тўйинганлигини камайтиради; ўт-сафрода холестеринни эрувчанлигини ошириб, у билан суюқ кристалларни ҳосил қилади; ўт-сафронинг литоген индексини камайтиради. Бунинг натижаси холестеринли ўт тошларини (ўт-сафрода холестерин/ўт кислоталари нисбатини ўзгариши оқибатида) эришидир ва янги конкрементларни ҳосил бўлишини олдини олишидир (ўт-сафрода холестериннинг миқдорини камайиши натижасида) – литолитик самара.
Бикарбонатларга бой холерезни индукциялайди, бу ўт-сафронинг пассажини ошишига олиб келади ва ичак орқали токсик ўт кислоталарини чиқарилишини рағбатлантиради, бу эса жигар ичида холестазни тузалишига ёрдам беради – антихолестатик самара.
Иммуномодулловчи таъсири HLA-антигенларни гепатоцитлар ва холангиоцитларнинг мембраналарида экспрессиясини сусайиши, иммунокомпетент иммуноглобулинлар (биринчи навбатда IgM) нинг фаоллигини пасайиши, лимфоцитларнинг табиий киллерлик фаоллигини меъёрлашиши, интерлейкин-2 ни ҳосил бўлишига таъсири, эозинофилларнинг сонини камайиши ва бошқаларга боғлиқ.
Бирламчи билиар цирроз, муковисцидоз ва алкоголли стеатогепатит мавжуд беморларда фиброз ривожланиб боришини ишончли тарзда секинлаштиради– антифибролитик самара. Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайишини ривожланиши хавфини камайтиради.
Урсодезоксихолат кислотаси ҳужайралар (гепатоцитлар, холангиоцитлар ва бошқаларни) барвақт қариши ва нобуд бўлиши жараёнларини секинлаштиради – антиапоптотик самара.
Колоректал саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлаштиради (йўғон ичак саратонида ўсмага қарши таъсири).