Bu mahsulot vaqtincha mavjud emas, lekin hozirda buyurtma berish mumkin bo'lgan keng analoglar diapazoni bilan tanishishingizni taklif qilamiz.
Retseptsiz beriladi
2
sharhni
Toshkent bo'ylab yetkazib berish - Buyurtma to'langan paytdan boshlab 2 soat ichida.
* Mahsulotning tashqi ko'rinishi va yo'riqnomasi veb-saytda ko'rsatilganidan farq qilishi mumkin
** Narx veb-saytda berilgan buyurtmalar uchun amal qiladi
Preparatning xususiyatlari simet 80 mg № 15 kapsulalar
Юқори даражада газ ҳосил бўлиши ёки газларни кўп тўпланиши чақирган меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни симптоматик даволаш учун (масалан, қоринни дам бўлиши (метеоризм), тўлиб қолиш ҳисси) да қўлланилади.
Қорин бўшлиғи соҳасида диагностик масалан, рентгенография ва сонография каби (УТТ) текширишларни ўтказишга тайёргарлик учун қўлланилади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик.
Ичак ўтказмаслиги ва меъда-ичак йўлларини обструктив касалликлари.
6 ёшгача бўлган болалар ёшида қўллаш мумкин эмас.
Qo'llash usuli
Юқори даражада газ ҳосил бўлиши ёки газларни кўп тўпланиши чақирган меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни симптоматик даволаш учун:
Ёши | Дозалари | Қабуллар сони 6 ёшдан бошлаб болалар, ўсмирлар ва катталар | 2 капсула (дозаси 40 мг)1 капсула (дозаси 80 мг) | Суткада 3 дан 4 мартагача
Симетни овқатланиш вақтида ёки ундан кейин, шунингдек агар зарур бўлса уйқуга кетишдан олдин қўлланади.
Симетни шикоят бартараф қилингунича қўлланади.
Қорин бўшлиғи соҳасида диагностик масалан, рентгенография ва сонография каби (УТТ) текширишларни ўтказишга тайёргарлик учун:
Симетни таъсир этувчи моддаси симетикон меъда-ичак йўлларида тоза физик йўл билан кўпикни парчалайди. Ичак орқали ўтганида симетикон организмда сўрилмайди ва кимёвий ёки биологик ўзгаришларга учрамайди.
Maxsus ko'rsatmalar
Капсулани қобиғини таркибига кирувчи бўёвчилар алллерегик реакцияларни чақириши мумкин.
Қорин бўшлиғи томонидан шикоятлар пайдо бўлганида ёки улар узоқ давом этганда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни фаол компоненти –симетикон меъда-ичак йўлларида сўрилмаганлиги ва ўзгармаган кўринишда чиқарилганлиги туфайли, Симет, капсула дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўлланиши ҳомилани ривожланишига таъсир кўрсатмайди; эмизиш даврида препарат она сутига ўтмайди.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида, шунингдек мумкин бўлган ёки режалаштирилаётган ҳомиладорликда препаратни қўллашдан олдин шифокорга маслаҳат учун мурожаат қилинг.
Симетни ҳомиладорларда қўлланиши бўйича клиник маълумотлар йўқ.
Кекса беморлар учун чекловлар:
Маълумотлар мавжуд емас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Dorilarning o'zaro ta'siri
Симетни овқатланиш маҳсулотлари чой, кофе, алкоголли ичимликлар кабилар билан тенглиги боис, бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликни алоҳида чоралари талаб қилинмайди.
Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Препаратни фаол компоненти - симетикон юза фаоллигига ва кўпикни ўчирувчи хусусиятларга эга токсик бўлмаган кремний сақлаган бирикмадир.
Симетикон газ пуфакчаларини, уларни юза таранглигини ўзгартиради ва шу орқали уларни парчаланишига мажбур қилиб парчалайди. Симетиконни ушбу хусусияти туфайли меъда-ичак йўллари соҳасида ҳаддан зиёд газ тўпланганда симптоматик даволаш учун қўлланади. Ажралиб чиқадиган газ кейин табиий йўл билан чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Ўзининг физик-кимёвий хусусияти туфайли симетикон токсик бўлмаган ва меъда-ичак йўларини шиллиқ қавати ҳужайраларини мембранаси орқали сўрилмайдиган кимёвий ва физиологик инерт модда ҳисобланади.
Chiqarish shakli
25 капсуладан 40 мг дозада ёки 15 капсуладан 80 мг дозали контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.
Ushbu sahifada joylashtirilgan ko'rsatmalar faqat ma'lumot olish va tushunchaga ega bo'lish uchun mo'ljallangan. Ushbu ko'rsatmalarni tibbiy maslahat sifatida ishlatmang. Tashxis va davolash usulini tanlash faqat davolovchi shifokor tomonidan amalga oshiriladi!