Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши симптомлари
Д витаминининг дозасини ўткир ва сурункали ошириб юборилиши гиперкальциемия ривожланишига олиб келиши мумкин, у доимий ва потенциал ҳаётга хавф солувчи характерга эга бўлиши мумкин. Симптомлар нотипик бўлиб ҳисобланади ва юрак аритмиялари, чанқоқлик, сувсизланиш, адинамия ва онгни бузилишини ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари дозани сурункали ошириб юборилиши қон-томирлар ва организмнинг тўқималарида кальцийни чўкишига олиб келиши мумкин.
Эргокальциферол (Д2 витамини) ва колекальциферол (Д3 витамини) нисбатан паст терапевтик индексга эга. Қалқонсимон олди безининг функцияси нормал бўлган катталарда Д витамини билан интоксикация бўсағаси 1-2 ой давомида суткада 40000-100000 ҲБ диапазонида ўзгаради. Янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар пастроқ дозаларга сезгирроқ бўлишлари мумкин. Шунинг учун тиббий кузатувчи ушбу тоифадаги пациентларга Д витаминини буюриш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши қонда ва сийдикда фосфор даражасини ошишига, шунингдек кейинчалик тўқималарда, энг аввало буйракларда (нефролитиаз, нефрокальциноз) ва қон-томирларда кальцийни чўкиши билан кечувчи гиперкальциемик синдромга олиб келади. Гиперкальциемия симптомлари анорексия, чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, мушак кучсизлиги, толиқиш, руҳий бузилишлар, полидипсия, полиурия, суякларда оғриқ ва оғир ҳолатларда юрак аритмиясини ўз ичига олиши мумкин. Экстремал гиперкальциемия кома ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Типик биокимёвий бузилишлар гиперкальциемия, гиперкальциурия, шунингдек қон зардобида 25-гидроксиколекальциферол концентрацияларини ошишини ўз ичига олади.
Дозани ошириб юборилишини даволаш
Доза ошириб юборилганда кўпинча доимий давом этувчи, айрим шароитларда эса ҳаётга хавф солувчи гиперкальциемияни даволаш бўйича чораларни амалга ошириш керак. Биринчи ёрдам чораси бўлиб дори воситасини бекор қилиш ҳисобланади; Д витамини интоксикацияси чақирган гиперкальциемия ҳолатини нормаллаштириш учун бир неча хафта талаб этилиши мумкин.
Гиперкальциемиянинг оғирлик даражасига қараб қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин: кальций миқдори паст ёки кальций мавжуд бўлмаган парҳез, суюқликни кўп миқдорда истеъмол қилиш, фуросемид томонидан индукция қилинган жадаллаштирилган диурез, айрим ҳолатларда эса глюкокортикостероидлар ва кальцитонинни буюриш.
Буйрак функцияси нормал бўлганида кальций даражаси кальций даражаси ва ЭКГ доимий моторинги билан бирга фуросемид ва айрим ҳолатларда соатига тана вазнига 15 мг/кг дозада натрий эдетатини ёндош буюриш билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (24 соат давомида 3-6 литр) вена ичига юбориш орқали етарли даражада пасайтириш мумкин. Олигурияда аксинча гемодиализ ўтказиш зарур (кальций сақламайдиган диализат).
Специфик антидоти мавжуд эмас.
Д витаминининг юқори дозалари билан узоқ вақт даволаганда потенциал дозани ошириб юборилиши симптомлари (кўнгил айниши, қусиш, шунингдек бошланғич даврда диарея, кейинчалик қабзият, иштаҳани йўқолиши, толиқиш, бош оғриғи, мушакда оғриқ, бўғимларда оғриқ, мушак кучсизлиги, уйқучанлик, азотемия, полидипсия ва полиурия) ривожланишини кузатиш тавсия этилади.