Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши симптомлари
Д витаминини дозасини ўткир ва сурункали ошириб юборилиши гиперкальциемия ривожланишига олиб келиши мумкин, у доимий ва потенциал ҳаётга хавф солувчи характерга эга бўлиши мумкин. Симптомлар нотипик бўлиб ҳисобланади ва юрак аритмиялари, чанқоқлик, сувсизланиш, адинамия ва онгни бузилишини ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, дозани сурункали ошириб юборилиши қон-томирларда ва организм тўқималарида кальцийни чўкишига олиб келиши мумкин.
Эргокальциферол (Д2 витамини) ва колекальциферол (Д3 витамини) нисбатан паст терапевтик индексга эга. Д витамини билан интоксикация бўсағаси қалқонсимон бези функцияси нормал катталарда 1-2 ой давомида қабул қилинганда суткада 40000-100000 ҲБ диапазонда ўзгаради. Янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар пастроқ дозаларга сезувчанроқ бўлишлари мумкин. Шунинг учун ушбу тоифадаги пациентларга Д витаминини тиббий кузатувсиз буюриш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши қон зардобида ва сийдикда фосфор даражасини ошиши, шунингдек кейинчалик энг аввало буйраклар (нефролитиаз, нефрокальциноз) ва қон-томирларда кальцийни тўқималарда чўкиши билане кечувчи гиперкальциемик синдромга олиб келиши мумкин. Гиперкальциемия симптомлари анорексия, чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, мушак кучсизлиги, толиқиш, руҳий бузилишлар, полидипсия, полиурия, суякларда оғриқ ва оғир ҳолатларда юрак аритмияларини ўз ичига олиши мумкин. Экстремал гиперкальциемия кома ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Типик биокимёвий бузилишлар гиперкальциемия, гиперкальциурия, шунингдек қон зардобида 25-гидроксиколекальциферолнинг концентрациясини ошишини ўз ичига олади.
Дозани ошириб юборилишини даволаш
Дозани ошириб юборганда кўпинча доимий давом этувчи, айрим ҳолатларда ҳаётга хавф солувчи гиперкальциемияни даволаш бўйича чораларни амалга ошириш керак. Биринчи ёрдам чораси бўлиб дори воситасини бекор қилиш ҳисобланади; Д витамини билан интоксикация чақирган гиперкальциемия ҳолатини нормаллаштириш учун бир неча хафта талаб этилиши мумкин.
Гиперкальциемиянинг оғирлик даражасига қараб қуйидаги чоралар амалга оширилиши мумкин: кальций миқдори паст ёки кальций бўлмаган парҳез, суюқликни кўп миқдорда истеъмол қилиш, фуросемид билан индукция қилинган жадаллаштирилган диурез ва айрим ҳолатларда глюкокортикостероидлар ва кальцитонинни буюриш.
Буйрак функцияси нормал бўлганида кальций даражалари кальций даражалар ва ЭКГ доимий мониторинги билан бирга фуросемидни ва айрим ҳолатларда соатига тана вазнига 15 мг/кг дозада натрий эдетатини ёндош буюриш билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (24 соат давомида 3-6 литр) вена ичига юбориш билан етарли даражада пасайтириш мумкин. Олигурияда аксинча, гемодиализ (кальций диализат сақламайдиган) ўтказиш керак.
Специфик антидот мавжуд эмас.
Д витаминининг юқори дозалари билан узоқ вақт даволаганда потенциал дозани ошириб юборилиши симптомлари (кўнгил айниши, қусиш, бошланғич даврда диарея, кечроқ қабзият, иштаҳани йўқолиши, толиқиш, бош оғриғи, мушакларда оғриқ, бўғимларда оғриқ, мушак кучсизлиги, уйқучанлик, азотемия, полидипсия ва полиурия) ривожланишини кузатиш тавсия этилади.