Nojo´ya ta´sirlar
Ножўя самараларни ривожланиши тез-тезлиги ва яққоллик даражаси қўллаш давомийлиги, қўлланилаётган дозанинг катталиги ва буюришнинг циркад ритмига риоя қилиш имкониятига боғлиқ.
Кўриш аъзоси томонидан: глаукома, кўрув нерви дискини шиши, катаракта, орқали супкапсуляр катаракта, кўрув нервини шикастланиши эҳтимоли билан кечувчи кўз ички босимини ошиши, кўзларнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекцияларини ривожланишига мойиллик, шох парданинг трофик ўзгаришлари, экзофтальм.
Меъда-ичак йўллари томонидан: оғизда ёқимсиз ҳид, диспепсия, қизилўнгач кандидози, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, диарея, панкреатит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг “стероид” яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорацияси, иштаҳани ошиши ёки пасайиши, метеоризм, ҳиқичоқ. Кам холларда – “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: уратлар, уролитлар юзага келиши хавфини ошиши, буйрак функциясини яққол бузилишисиз сийдикда лейкоцитлар ва эритроцитлар миқдорини ошиши, лейкоцитурия.
Эндокрин тизими томонидан: инсулин ва перорал қанд даражасини пасайтирувчи дори воситаларига эҳтиёжни ошиши, гиперлипидемия, постклимактерик қон кетиши, глюкозага толерантни пасайиши, “стероид” қандли диабет ёки яширин қандли диабет манифестацияси, гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, ҳайз циклини бузилиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, болаларда жинсий етилишни секинлашиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар типда семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, миастения, стрия).
Моддалар алмашинуви, метаболизм томонидан: минерал ва электролит мувозанатни бузилиши, гипокальциемия, манфий азот мувозанати (оқсилларни парчаланишини ошиши), тана вазнини ошиши. Преднизолоннинг глюкокортикостероид фаоллиги билан боғлиқ ножўя самаралар: суюқликни ва Na+ ни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром – аритмия, миалгия ёки мушаклар спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш.
Нерв тизими томонидан: периферик нейропатия, парестезия, вегетатив бузилишлар, бош оғриғи, бош айланиши, миячанинг сохта ўсмаси, бош мия ички босимини ошиши, тиришишлар.
Руҳият томонидан: таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, еуфобия, ўз жонига қасд қилишга мойиллик, диққатни жамлашни ошиши, руҳий қарамлик, мания, шизофренияни зўрайиши, деменция, психозлар, тутқаноқ хуружлари, когнитив дисфункция (шу жумладан амнезия ва онгни бузилиши), делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинация, маниакал-депрессив психоз, депрессия, паранойя, асабийлик, безовталик, уйқусизлик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, атеросклероз, тромбоз, васкулит, периферик шишлар, аритмия, брадикардия, артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилигини ривожланиши ёки кўринишларини ошиши, ЭКГ да гипокалиемия учун характерли бўлган ўзгаришлар. Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда – некроз ўчоғини тарқалиши, чандиқ тўқимасини шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини ёрилишига олиб келиши мумкин.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: эозинофиллар, моноцитлар ва лимфоцитлар миқдорини пасайишида лейкоцитларнинг умумий миқдорини ошиши. Лимфоид тўқима массасини камайиши. Тромбозлар ва тромбоэмболияларга олиб келувчи лейкоцитурия, гиперкоагуляция.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш, гиперемия, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тери атрофияси, телеангиоэктазия, акне, гирсутизм, пурпура, постстероид паникулит, у дори воситаси бекор қилингандан кейин 2 хафта давомида эритематоз, иссиқ тери остини қалинлашишини пайдо бўлиши билан характерланади, Капоши саркомаси, регенерация жараёнини секинлашиши, петехия, кўкаришлар, гематомалар, экхимозлар, стрия, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, ҳуснбузар, пиодермия ривожланишига мойиллик.
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан: болаларда ўсишни ва суякланиш жараёнини секинлашиши (ўсишнинг эпифизар соҳаларини муддатидан олдин беркилиши), остеопороз, жуда кам холларда – суякларни патологик синишлари, елка ёки сон суяги бошчасининг асептик некрози, мушак пайларини узилиши, “стероид” миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).
Инфекциялар ва инвазиялар: бактериал, вирусли, замбуруғли инфекциялар симптомларини ниқобланиши, оппортунистик инфекциялар, организмни инфекцияларга чидамлилигини пасайиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар: бекор қилиш синдроми, шишлар, афтоз яралар, лоҳаслик, дори воситасини юқори дозаларда қўллаганда барқарор ҳиқичоқ; буйрак усти бези етишмовчилиги, у артериал гипотензияга олиб келади; гипогликемия ва жаррохлик аралашуви, жароҳат ёки инфекцияларда ёки преднизолоннинг дозаси ошириб юборилган каби стресс ҳолатларида ўлим.
Дори воситаси тўсатдан бекор қилинганда бекор қилиш синдроми кузатилиши мумкин, симптомларнинг оғирлик даражаси буйрак усти безининг атрофияси даражасига боғлиқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қорин бўшлиғида оғриқ, бош айланиши, анорексия, ҳолсизлик, кайфиятни ўзгариши, летаргия, қизиб кетиш, миалгия, артралгия, ринит, конъюнктивит, терини оғриқли қичишиши, тана вазнини камайиши кузатилади. Оғирроқ ҳолатларда – оғир даражадаги руҳий бузилишлар ва бош мия ички босимини ошиши, ревматизми бўлган пациентларда стероид сохтаревматизм, ўлим ҳолатлари.
Гумон қилинаётган ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш
Дори воситасини рўйхатдан ўтказилгандан кейин гумон қилинган ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш муҳим муолажа бўлиб ҳисобланади. Бу тегишли дори воситаси учун “фойда/хавф” нисбатини мониторинг қилишни давом эттириш имкониятини беради. Тиббиёт ҳодимлари ҳар қандай гумон қилинаётган ножўя реакциялар ҳақида хабарларнинг миллий тизими орқали хабар беришлари керак.