Farmakologik xususiyatlari
Доривор ўтлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, йўтал ва шамоллашнинг турли белгиларини енгиллаштиришга ёрдам беради.
ЛИНКАС яллиғланган тўқималарнинг юзасида юпқа ҳимоя пардасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, у қуруқ ва таъсирловчи йўталда юмшатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва йўталга қарши маҳаллий восита сифатида таъсир кўрсатади.
ЛИНКАС ёпишқоқ қуюқ балғамни суюлтиради ва нафас йўлларидан балғамни ажралиб чиқишига ёрдам беради ҳамда бактерияларни ўсиши учун муҳитни бартараф қилиб, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
ЛИНКАС бурун йўлларининг шиллиқ қавати шишини камайтиради ва бронхларнинг спазмини камайтиради.
Шундай қилиб нафасни енгиллаштиради ва бронхоспазмолитик таъсир кўрсатади.
Препарат таркибидаги компонентларнинг характерли хусусиятлари
| Томирли адхатода | Балғам кўчирувчи, бронхолитик, спазмолитик, муколитик, иситмани туширувчи
| Яланғоч чучукмия | Балғам кўчирувчи, юмшатувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши
| Қизил аччиқ қалампир | Балғам кўчирувчи, йўталга қарши
| Ҳушбўй гунафша | Антигистамин, балғам кўчирувчи, иситмани тушурувчи
| Доривор Иссоп | Тер алмашишини кучайтирувчи, балғам кўчирувчи, спазмолитик
| Катта калган | Балғам кўчирувчи, ел ҳайдовчи, бронхолитик
| Кенгбаргли кордия | Антисептик, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик
| Доривор гулхайри | Бронхолитик, йўталга қарши, яллиғланишга қарши, иммунитетни рағбатлантирувчи, буруштирувчи
| Ҳақиқий чилонжийда | Юмшатувчи, балғам кўчирувчи
| Гулёнбаргли оносма | Спазмолитик, юмшатувчи, иситмани туширувчи, организмнинг тонусини оширувчи