Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Линкас без сахара - бу унинг таркибий қисмлари хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий дори воситасидир.
Томирли адхатода эфир ёғлари, витаминлар ва алкалоидлар, жумладан, вазицин, вазицинол ва вазицинон моддаларини ўз ичига олади. Бу юқори фаол моддалар муколитик (секретнинг қуюқлиги ва қовушқоқлигини камайтиради), яллиғланишга қарши, бронхолитик (бронхлар спазмини бартараф этиб, нафас олишни енгиллаштиради) ва балғам кўчирувчи (альвеолар ҳужайралари фаолиятини яхшилайдиган сурфактант моддасининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, эпителий шиллиқ қаватидаги кирпикчалар ҳаракатчанлигини оширади ва балғам кўчишини тезлаштиради) хусусиятларга эга. Бундан ташқари, Томирли адхатода бронхиал астмага қарши таъсир кўрсатади ва гистамин таъсири билан юзага келадиган бронхоспазмдан муҳофаза қилади.
Қизил аччиқ қалампир пиперин алкалойдини сақлайди ; антисептик, яллиғланишга қарши ва балғам ҳайдовчи таъсирга эга.
Кенг баргли кордия антисептик, оғриқ қолдирувчи ва спазмга қарши таъсир кўрсатади.
Доривор гулхайри таркибида полисахаридлар, крахмал, пектин, шакарлар, аспарагин, каротин, лецитин, фитостерин, минерал тузлар ва ёғли мойлар мавжуд. Протектор сифатида таъсир қилиб, яллиғланган зич қопламани (масалан, овоз боғламалари шиллиқ қаватидаги қопламани) юмшатади, балғам ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Яланғоч Чучукмиянинг илдиз ва илдизпояларида глицирризин, глицирризин кислотаси, унинг калий ва кальций тузлари, флавон гликозидлари, витаминлар, эфир мойи, аччиқ моддалар ва бошқа бирикмалар мавжуд. Улар антиоксидант, балғам ҳайдовчи, спазмга қарши, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши ва иммунитетни кўчайтирадиганг хусусиятларга эга.
Катта Калган кучли балғам кўчирувчи восита ҳисобланади. Унинг таркибида эфир мойлари, камферид, галангин ва альпинин мавжуд.
Доривор Иссоп таркибида диосмин мавжуд бўлиб, у балғам кўчирувчи, терлатувчи, аллергияга қарши, спазмга қарши ва сийдик хайдовчи хусусиятларга эга.
Ҳушбўй гунафша микробларга қарши таъсир кўрсатади. У ҳарорат туширувчи (метилсалицилат сақлайди), тинчлантирувчи, спазмга қарши ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Йўтални юмшатади, таъсирланишни камайтиради ва балғамнинг тез чиқишига ёрдам беради.
Ҳақиқий чилонжийда таркибида витаминлар (А, В, С, β-каротин), аминокислоталар, микроэлементлар, ёғлар, органик кислоталар мавжуд. У балғам кўчирувчи, тонус оширувчи ва бактерияларга қарши хусусиятларга эга бўлиб, томоқдаги оғриқни камайтиради. Юқори нафас йўллари яллиғланишида (ларингит, трахеит, бронхит) юмшатувчи ва йўталга қарши таъсир кўрсатади.
Гулёнбаргли оносма иситма туширувчи ва тонус оширувчи таъсирга эга бўлиб, хансирашни камайтиради.
Линкас без сахара- ўсимлик асосида тайёрланган препарат бўлиб, шамоллаш ва грипп давридаги йўтални бартараф этишга ёрдам беради. Балғам кўчирувчи ва муколитик восита сифатида таъсир қилади. У яллиғланишга қарши, спазмга қарши ва бронхни кенгайтирувчи хусусиятларга эга. Интоксикация симптомларини камайтиради, аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Яхши таъмга эга, спирт сақламайди.
Фармакокинетикаси
Линкас без сахара препаратининг таъсири унинг таркибий қисимларининг умумий таъсири хисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин эмас; барча компонентларни биргаликда маркерлар ёки биологик тадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин эмас.