Farmakologik xususiyatlari
Фармакокинетик хусусиятлари
Инсти Макс препаратининг таъсири унинг таркибий қисимларининг умумий таъсири хисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин емас; барча компонентларни биргаликда маркерлар ёки биологик тадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин емас.
Фармакодинамик хусусиятлари
Инсти Макс – ҳароратни пасайтиришда ва йўтал, шамоллаш, енгиллаштиришни таъминлашда исботланган клиник хавфсизликка ва самарадорликка эга ўсимлик эксрактларининг ноёб комбинацияси. Препарат танадаги оғриқларни камайтиради, яллиғланган томоқни тинчлантиради ва ўпкада қон димланиш ҳолатларини камайтиради.
Sisymbrium irio - гликозидлар, алкалоидлар ва флавоноидларнинг бой манбаси ҳисобланади. Ўсимликнинг уруғлари балғам кўчирувчи хусусиятларга эга, шунингдек ҳароратни пасайтиришда ҳамда йўтал белгилари ва томоқдаги оғриқни енгиллаштиришда самарали.
Оддий дасторбош - фитотерапияда иситмани пасайтирувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида кенг ишлатилади. Шамоллаш ва грипп белгиларини енгиллаштиришни таъминлайди.
Хитой чойи - Қора чой таркибида “тери ошловчи” деб номланувчи моддалар мавжуд бўлиб, улар шамоллаш ва гриппга қаршилик кўрсатиш қобилиятига эга. Қора чойда
аниқланган алкиламин антигенлари иммун тизимини кучайтириш учун фойдали. Шунингдек таркибида оз миқдорда кофеин сақлайди, у мияга қон оқиб келишига ёрдам беради ва шу туфайли ақлий фаолликни яхшилайди.
Доривор валериана - Валериананинг илдизи ўзининг майин тинчлантирувчи хусусиятлари билан машҳур. Ушбу ўсимлик марказий нерв тизимига таъсир қилади ва тинчлантирувчи самарани таъминлайди.
Маданий узум - анъанавий тарзда узумдан яллиғланишга қарши восита сифатида фойдаланилади. Маданий узумнинг қуритилган мевалари (майиз) балғам кўчирувчи, тинчлантирувчи хусусиятларга эга ҳамда иситмада ва томоқ яллиғланганида қўлланилади.
Phyllanthus emblica - кучли оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, шунингдек C витамини, тери ошловчи моддалар ва полифеноллар каби табиий антиоксидантларнинг жуда бой манбаси ҳисобланади.
Яланғоч қизилмия - балғамни суюлтиради ва унинг ажралиб чиқишини енгиллаштиради. Шунингдек томоқдаги оғриқни камайтиради ва респиратор касалликларни қўзғатувчи вируслар билан курашади.
Оқ тол - таркибида полифеноллар ва флавоноидлар сақлайди, улар туфайли яллиғланишга қарши фаолликка эга. Шунингдек ЎРВИ билан боғлиқ томоқдаги оғриқ ва бош оғриғини енгиллаштириш учун қўлланилади.
Adhatoda vasica - алкалоидлар туфайли бронхолитик самара кўрсатади. Ўсимлик шунингдек балғам кўчирувчи хусусиятларга ҳам эга ва ички нафас йўллари инфекциялари чақирган иситмада самарали.
Оддий арпабодиён - балғам кўчирувчи таъсир кўрсатадиган оммабоп доривор ўсимлик, нафас тизимининг цилиар моторикасини тезлаштиради ва балғам ажралиб чиқишига ёрдам беради.
Хушбўй бинафша - таркибида яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи хусусиятларга эга турли компонентлар сақлади.