Farmakologik xususiyatlari
Фармакокинетикаси
Инсти без сахара таъсири унинг таркибий қисмларининг комбинацияланган таъсиридир, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотлар ўтказиш мумкин эмас: барча компонентларни маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида биргаликда кузатиб бўлмайди. Худди шу сабабга кўра, дори метаболитларини аниқлаш мумкин эмас.
Фармакодинамикаси
Инсти без сахара - балғам кўчирувчи, муколитик, бронхолитик, яллиғланишга қарши, иситма туширувчи ва спазмолитик таъсирга эга комплекс фитопрепарат.
Оқ тол таркибида салицин ва тремулацин гликозидлари мавжуд. Иситма туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Томирли адхатода вазицинон алкалоидларини сақлайди. Бронхларни кенгайтирувчи, балғам кўчирувчи таъсирга эга, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради ва бронхлар эпителий киприкчалари ҳаракат фаоллигини оширади, бу эса балғам ажралишини яхшилашга ёрдам беради. Нафас мушакларининг “нафас олиш/нафас чиқариш” циклини тўлиқ бажариш имкониятини таъминловчи сурфактантни ишлаб чиқилишини кучайтиради. Гистамин таъсирида келиб чиқадиган бронхоспазмдан ҳимоя қилади, яъни астмага қарши таъсир кўрсатади.
Хушбўй бинафшада виолин, фриделин ва эфир мойлари мавжуд. антигистамин, балғам кўчирувчи, иситма туширувчи, терлатувчи таъсир кўрсатади.
Яланғоч қизилмия гликозид глицирризин, флавоноид, аспаргинни ўз ичига олади. Яллиғланишга қарши ва экспекторан хусусиятларга эга. Қизилмия таркибидаги глицирризин кислота маҳаллий ва умумий иммунитетни ошириб, иммунстимулловчи таъсир кўрсатади.
Хитой чойи таркибида танин, кофеин ва теофиллин мавжуд. Буриштирувчи, тетиклаштирувчи, сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.
Оддий арпабодиён таркибида эфир мойлари, дипентин мавжуд. бронхлар секретор функциясини кучайтиради ва муколитик таъсир кўрсатади, шунингдек, антисептик ва яллиғланишга қарши хоссаларга эга.
Шарсимон эвкалипт таркибида эфир мойлари (цинеол, пинен, миртенол, пинокарвон, эидесмол)мавжуд. Айниқса, стрептококклар ва стафилококкларга қарши антисептик таъсирга эга яллиғланишга қарши самара чақиради. Регенерация жараёнини кучайтиради, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади.
Доривор валериана таркибида эфир мойлари (изовалер кислотаси, валеренал, борнеол, а-пинен), алкалоидлар (валериан, ҳатинин), сапонинлар, кетонлар мавжуд. Марказий асаб тизими қўзғалувчанлигини пасайтиради, силлиқ мушакли органлар спазмини камайтиради.
Инсти без сахара - беморларнинг аҳволини яхшилайди, иситма ва йўталнинг интенсивлигини пасайтиради. Фойдаланишдан кейин 24 соат ичида ринит, фарингит, трахеит белгиларини тезда йўқ қилишга ёрдам беради. Уйқучанлик ёки гиёҳвандликка олиб келмайди. Иссиқ сувда тезда эрийди.