Farmakologik xususiyatlari
Инсти препарати юқори ва қуйи нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари билан кечувчи интоксикация симптомлари (гипертермия, кўп терлаш, ҳолсизлик) ни енгиллаштиради, антисептик таъсирга эга, йўтал жадаллигини камайтиради ва балғам ажралишини оширади. Ўткир даврининг регрессияси 3-4 кунгача қисқаради.
Инсти беморнинг ҳолатини яхшилайди, ошган тана ҳароратини ва йўталнинг жадаллигини пасайтиради.
Препарат қўллангандан кейин 24 соат давомида ринит, фарингит, трахеит симптомларини тезда бартараф этишга ёдлам беради. Уйқучанликни ва ўрганиб қолишни чақирмайди. Қайноқ сувда тез эрийди.
Оқ тол салацин гликозиди, тремулацин сақлайди.
Тана ҳароратини туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсирларга эга.
Қизилмия глицирризин гликозиди, флавоноид, аспарагин сақлайди. Яққол балғам кўчирувчи, иммунитетни рағбатлантирувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Яллиғланишнинг экссудатив ва пролифератив фазаларига сусайтирувчи таъсир кўрсатади.
Хушбўй бинафша виолин, фриделин, эфир мойларини сақлайди. Антигистамин, балғам кўчирувчи, тана ҳароратини туширувчи, терлатувчи хусусиятларга эга.
Оддий укроп эфир мойлари, дипентин сақлайди. Бронхларнинг секретор функциясини кучайтиради, муколитик таъсир кўрсатади, шунингдек, антисептик ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эгадир.
Томирли адхатода вазицин, вазицинон алколоидларини, сақлайди. Бронхларни кенгайтирувчи, балғам кўчирувчи таъсирга эга, бронхларнинг киприксимон эпителийсини ҳаракатини оширади ва балғам ажралишини тезлаштиради, гистамин таъсирида чақирилган бронхоспазмдан ҳимоя қилиб, астмага қарши таъсир кўрсатади.
Хитой чойи танин, кофеин, теофиллин сақлайди. Буриштирувчи, тонусни оширувчи, сийдик ҳайдовчи таъсирларга эга.
Доривор валериана эфир мойлари, валериана кислотаси, катинин сақлайди; марказий нерв тизимини қўзғалувчанлигини пасайтиради, тинчлантирувчи ва спазмолитик хусусиятларга эга, бош оғриғининг яққоллигини камайтиради.
Шарсимон эвкалипт эфир мойлари (цинеол, пинен, миртенол) ошловчи моддалар сақлайди. Яққол антисептик таъсирга эга, айниқса, стрептоккок, стафилоккокларга нисбатан, кучли яллиғлинишга қарши самарага эга.