Nojo´ya ta´sirlar
Ҳар қандай дори препарати каби, Риноксил® ҳам, ҳар бир истеъмолчида кузатилмасада, ножўя реакциялар чақириши мумкин.
Қуйида меъёрий-ҳуқуқий фаолият бўйича Тиббий луғат таснифи билан мувофиқ ҳолда тизим-аъзоли синфлар (MedDRA) бўйича бўлинган ножўя самаралар келтирилган. Ножўя самараларнинг учраш тез-тезлигини кўрсатиш учун БЖССТ таснифдан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1% ва <10%), тез-тез эмас (≥0.1% ва <1%), кам ҳолларда (≥0.01% ва <0.1%), жуда кам ҳолларда (<0.01%), учраш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида ножўя самаранинг учраш тез-тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ).
Препарат тез-тез ва/ёки узоқ қўлланганда қуйидагилар кузатилиши мумкин:
- иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – гиперсезувчанлик реакциялари (ангионевротик шиш, тошма, қичишиш);
- нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; кам ҳолларда - уйқусизлик, депрессия (юқори дозаларда узоқ қўлланганда);
- кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўриш аниқлигининг бузилиши;
- юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юрак уришини ҳис қилиш, артериал қон босимнинг ортиши; жуда кам ҳолларда - тахикардия, аритмия;
- нафас тизими, кўкрак қафаси, тўш оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез – бурун шиллиқ қаватининг таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, санчилиш, аксириш, бурун - ҳалқум шиллиқ қаватининг гиперсекрецияси;
- овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши; кам ҳолларда– қусиш;
- умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез – қўлланилиш жойида ачишиш, бурун шиллиқ қаватининг атрофияси (юқори дозаларда узоқ қўлланганда) кузатилиши мумкин.
Агар Сизда ушбу йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай бошқа ножўя реакциялар қайд этилса, илтимос, Ўзингизнинг шифокорингиз, фармацевтга ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.