Tez yetkazib berishni tashkil qilish uchun o'zingizning joylashuvingizni aniqlashtiring
ico
...
Joylashuvingizni ko'rsating
  • ico-Dorilar Dorilar
  • ico-Dorixona kosmetikasi Dorixona kosmetikasi
  • ico-Ona va bola Ona va bola
  • ico-Tibbiy mahsulotlar Tibbiy mahsulotlar
  • ico-Gigiena va parvarish Gigiena va parvarish
  • ico-Vitaminlar va BFQ Vitaminlar va BFQ
  • ico-Qo'shimcha mahsulotlar Qo'shimcha mahsulotlar
product-Magvit B6 № 50 qopqoq.
Magvit B6 № 50 qopqoq.
Ishlab chiqaruvchi: NIKA PHARM
Yaroqlilik muddati: 2 yil
  • ico
    Allergiyaga chalinganlar uchun

    Extiyotkorlik bilan

  • ico
    Bolalar uchun

    6 yoshdan

  • ico
    Homiladorlar uchun

    Extiyotkorlik bilan

  • ico
    Emizikli onalar uchun

    Taqiqlangan

Mavjud emas
Bu mahsulot vaqtincha mavjud emas, lekin hozirda buyurtma berish mumkin bo'lgan keng analoglar diapazoni bilan tanishishingizni taklif qilamiz.
Retseptsiz beriladi
ico ico ico ico ico
2 sharhni
Toshkent bo'ylab yetkazib berish - Buyurtma to'langan paytdan boshlab 2 soat ichida.
* Mahsulotning tashqi ko'rinishi va yo'riqnomasi veb-saytda ko'rsatilganidan farq qilishi mumkin
** Narx veb-saytda berilgan buyurtmalar uchun amal qiladi
Preparatning xususiyatlari magvit b6 № 50 qopqoq.
Qo'llash bo'yicha yo'riqnoma
  • Tarkibi
     
     битта капсула қуйидагиларни сақлайди: 
    фаол моддалар: магний цитрати кўринишидаги магний - 50 мг, пиридоксин гидрохлориди - 5 мг;
    ёрдамчи моддалар: магний стеарати, картошка крахмали, лактоза;

     
  • Qo'llanilishi
     
    Ушбу дори воситаси таркибида магний сақлайди. Қуйида келтирилган битта ёки бир нечта белгилар организмда магний танқислигидан далолат бериши мумкин:
    • асаб тизими томонидан: асабийлик, сержаҳллик, хавотирлик ҳисси, ўткинчи чарчоқлик, хотира ва эътиборни жамлашнинг пасайиши, уйқунинг бироз бузилишлари,
    • периферик асаб тизими томонидан: қўл-оёқлар ва юз мушакларининг тиришишлари, мушакларда оғриқлар, санчиқларни ҳис қилиш;
    • юрак-томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш ва/ ёки юрак фаолиятида маромнинг бузилишлари, кардиалгиялар;
    • висцерал: силлиқ мушакларда спазмлар, шу жумладан меъда-ичак спазмлари, бачадон тонусининг ошиши.
    Магний танқислиги билан боғлиқ физиологик ҳолатлар: юқори жисмоний, эмоционал  ва/ ёки ақлий юкламалар; болаларда жадал ўсиш даври; ҳомиладорлик.
    Магний танқислиги билан боғлиқ бошқа ҳолатлар: оғиз орқали қабул қилинадиган мажмуавий орал контрацептивлар, сийдик ҳайдовчи дориларни қабул қилиш; таркибида магнийни кам тутувчи парҳезларга риоя қилиш.
    Магнийнинг буюрилиши ушбу белгиларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин. Агар бир ой даволангандан кейин аҳволнинг яхшиланиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

     
  • Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
     
    Магвит В6® ни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
    • дорининг ҳар қандай таркибий қисмига нисбатан юқори сезувчанлик;
    • яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/дақ дан паст);
    • фенилкетонурия;
    • 6 ёшгача бўлган беморлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
    • наслий галактоземия, глюкоза ва галактозанинг мальабсорбция синдроми ёки лактаза етишмовчилиги (дорининг таркибида лактозанинг мавжудлиги сабабли);
    • леводопа билан биргаликда қўллаш («дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаралсин);
    • гипермагниемия.
    Эҳтиёткорлик билан: буйрак фаолиятининг ўртача ифодаланган етишмовчилигида, чунки бунда гипермагниемия ривожланиш хавфи бўлади.

     
  • Qo'llash usuli
     
    Ҳар доим Магвит В6® ни Сизнинг даволовчи шифокорингиз тавсияларига аниқ қатъий амал қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз нимададир иккилансангиз, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингиздан сўранг.
    Капсулаларни бутунлигича овқатланиш вақтида сув билан ичиб, қабул қилиш керак.
    Катталарга: 1-2 та капсуладан кунига 2-3 маҳал тавсия этилади.
    Олти ёшдан ошган болалар (вазни 20 кг атрофида бўлган) 10-30 мг/кг/сут (0,4-1,2 ммоль/кг/сут) ҳисобидан, яъни 6 ёшдан ошган (вазни 20 кг атрофида бўлган) болаларга 1 капсуладан кунига 2-3 маҳал ичиш тавсия этилади. Агар Сизга дорининг самараси ҳаддан зиёд кучли ёки, аксинча, кам бўлаётганлиги сезилса, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.
    Даволаниш муддати одатда 1 ойни ташкил қилади. Магнийнинг қондаги миқдори меъёрлашганидан кейин даволашни тўхтатиш керак.


     
  • Nojo´ya ta´sirlar
     
    Ҳар қандай дори воситаси каби, Магвит В6® ҳам, ҳар бир истеъмолчида кузатилмаса-да, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
    Дори воситаси яхши қабул қилинади.
    Иммун тизими томонидан: жуда кам (<0,01%) ҳолларда - аллергик реакциялар, шу жумладан, тери реакциялари.
    Меъда-ичак йўли томонидан: учраш сони номаълум (мавжуд маълумотларга кўра, учраш сонини баҳолашнинг имкони йўқ) – ич кетиши, қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм.
    Агар Сизда ушбу йўриқнома-киритмада таърифланмаган ҳар қандай бошқа ножўя таъсирлар қайд этилса, илтимос, Ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингизга хабар беринг.

     
  • Farmakologik xususiyatlari
     
    Физиологик жиҳатлари:
    Магний ҳужайраларнинг меъёрий фаолият кўрсатиши, моддалар алмашинувининг аксарият реакцияларида иштирок этувчи ҳаётий муҳим элемент ҳисобланади. Хусусан, у асаб импульслари ўтказилиши ва мушаклар қисқаришини бошқаришда иштирок этади. Организм магнийни овқат орқали олади. Магнийнинг танқислиги овқатланиш тартибининг бузилиши (парҳезга риоя қилиш) ёки магнийга бўлган эҳтиёжнинг ошишида кузатилиши мумкин.
    Пиридоксин (В6 витамини) кўплаб метаболик жараёнларда иштирок этади, магнийни меъда-ичак йўли (МИЙ) дан сўрилишини ва уни ҳужайраларга кириб боришини яхшилайди.
    Магнийнинг зардобдаги даражалари:
    • 12 ва 17 мг/л ўртасида (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5-0,7 ммоль/л): магнийнинг ўрта-миёна танқислиги мавжудлигидан далолат беради;
    • 12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки 0,5 ммоль/л): магнийнинг оғир танқислиги мавжудлигидан далолат беради.
     
  • Maxsus ko'rsatmalar
     
    Капсулалар фақат катталар ва 6 ёшдан каттароқ (вазин 20 кг дан кам бўлмаган) болалар учун мўлжалланган. Кальцийнинг йўлдош танқислигида организмдаги магнийнинг танқислигини кальций препаратларини қабул қилишни бошлашдан олдин бартараф қилиш керак. Оғир магний танқислиги ва уни сўрилишидаги бузилишларда даволаш магнийни вена ичига юборишдан бошланиши керак.
    Ўртача ифодаланган буйрак етишмовчилигида, гипермагниемияни олдини олиш мақсадида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
    Пиридоксинни юқори миқдорларда (кунига 200 мг дан ошиқроқ) узоқ вақт давомида (бир неча ой ёки айрим ҳолларда - йиллар) сенсор аксонал нейропатия ривожланиши мумкин. У увишиш ва проприоцептив сезгирликнинг бузилиши, оёқ-қўллар дистал қисмларининг титраши ва секин аста ривожланувчи сенсор атаксия (ҳаракатлар координацияси бузилишлари) билан бирга кечади. Ушбу ўзгаришлар ўткинчи ҳисобланиб, В6 витамини қабули тўхтатилгандан кейин йўқолади.
    Капсулалар таркибида лактоза мавжудлиги сабабли ушбу дори воситасини галактоземияда, глюкоза ёки галактоза сўрилишининг бузилишида, ёки лактаза етишмовчилигида (моддалар алмашинувининг кам учровчи бузилишлари) қўллаб бўлмайди.
    Ҳомиладорлик ва лактация даври
    Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин. Агар Сиз Магвит В6® қабули вақтида ҳомиладор эканлигизни аниқлаган бўлсангиз, зудлик билан бу ҳақида Ўзингизнинг шифокорингизга хабар беринг, чунки фақат у даволашни давом эттириш заруратига оид масалани ҳал қилиши мумкин.
    Препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Магний кўкрак сути билан чиқарилади.
    Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
    Таъсир қилмайди.

     
  • Dorilarning o'zaro ta'siri
     
    Агар Сиз бошқа дори воситаларини ичаётган бўлсангиз ёки бироз олдин ичган бўлсангиз, улар рецептсиз бериладиган бўлса ҳам, илтимос, Ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингизга бу ҳақида хабар беринг.

    Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар
    • леводопа билан: леводопанинг фаоллиги пиридоксин томонидан ингибиция қилинади (агар ушбу дорининг қабули ароматик L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари қабули билан бирга олиб бориб бўлмаганда). Агар леводопа ароматик L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан биргаликда қабул қилинмаётганда пиридоксиннинг ҳар қандай миқдори қабулидан воз кечиш керак.
    Тавсия этилмайдиган мажмуалар
    • таркибида фосфатлар ёки кальций тузлари мавжуд дориларнинг биргаликда қабул қилиниши ичакларда магний сўрилишини ёмонлаштириши мумкин.
    Эътиборга олиниши керак бўлган мажмуалар
    • ичиш учун тетрациклинлар тайинланганда Магвит В6® ва тетрациклиннинг қабуллари орасидаги вақт 3 соатдан кам бўлмаслиги керак, чунки магний препаратлари тетрациклинлар сўрилишини камайтиради.
     
  • Dozani oshirib yuborilishi
     
    Сизга тайинланган дозадан кўпроқ дозани қабул қилганингизда зудлик билан шифокорингизга ёрдам сўраб мурожаат қилинг.
    Буйраклар фаолияти меъёрида бўлганида магнийнинг ичга қабул қилиниши токсик реакцияларни чақирмайди.
    Магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралар асосан магнийнинг қондаги миқдорига боғлиқ.
    Ифодаланиши магнийнинг қондаги миқдорига боғлиқ бўлган дозани ошириб юборилиши белгилари: АБ нинг тушиши, кўнгил айниши, қусиш, марказий асаб тизимининг эзилиши, рефлексларнинг йўқолиши, нафаснинг эзилиши, кома, юракнинг тўхташи ва нафас фалажи, ЭКГ аномалиялари, анурия.
    Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез.
    Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализни ўтказиш керак.

     
Hammasini ko'rsatish
Diqqat qiling!
Ushbu sahifada joylashtirilgan ko'rsatmalar faqat ma'lumot olish va tushunchaga ega bo'lish uchun mo'ljallangan. Ushbu ko'rsatmalarni tibbiy maslahat sifatida ishlatmang.  
Tashxis va davolash usulini tanlash faqat davolovchi shifokor tomonidan amalga oshiriladi!
Mijozlarning sharhlari
Hammasini ko'rsatish
  • Alisher
    ico ico ico ico ico
    Магвит В6 помог мне справиться с недостатком витаминов. Рекомендую всем, кто хочет поддерживать здоровье.
    05 August 2024
    0
    0
  • Shahlo
    ico ico ico ico ico
    Отличный продукт, быстрая доставка. Благодарю магазин Oxymed за качественный сервис.
    05 August 2024
    0
    0
Savollar qoldi mi? Biz yordam bera olishimizdan xursandmiz
Bizning mutaxassislarimiz sizni qiziqtirgan savollarga kunning istalgan vaqti onlayn javob berishga tayyormiz.
Mutaxassisga savol bering
Faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar sharh yozishlari mumkin. Sharh yozish uchun ro'yxatdan o'ting.

Analoglar va o'rnini bosuvchilar

Посмотреть все
Ilovada qulayroq
Yuklab olish
ico