Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Физиологик жиҳатлар:
Магний асосан хужайра ичи катиони бўлиб ҳисобланади. У нейронларни қўзғалиши ва қўзғалишни нейро-мушак ўтказилишини пасайтиради, кўпгина ферментатив жараёнларда иштирок этади.
Магний аъзолар ва тўқималарнинг аҳамиятли элементи бўлиб ҳисобланади: суяк тўқимасида одам организмидаги магнийнинг умумий миқдорининг ярми сақланади.
Клиник жиҳатлар:
Зардобдаги магний даражалари:
- 12 ва 17 мг/л орасида (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5-0,7 ммоль/л): магнийнинг ўртача танқислигини кўрсатади
- 12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки 0,5 ммоль/л): оғир даражадаги магний танқислигини кўрсатади.
Танқислик қуйидагича бўлиши мумкин:
- бирламчи, магний метаболизмини туғма аномалиялари туфайли,
- иккиламчи, қуйидагилар туфайли:
• ноадекват тушиши (оғир даражадаги тўйиб овқатланмаслик, алкоголизм, тўлиқ парентерал озиқлантириш),
• меъда-ичак йўлларида сўрилишни бузилиши (сурункали ич кетиши, меъда-ичак оқма яралари, гипопаратироидизм),
• буйрак даражадасида ортиқча йўқотиш (каналчалар касалликлари, аҳамиятли полиурия, диуретикларни суиистеъмол қилиш, сурункали пиелонефрит, бирламчи гиперальдостеронизм, цисплатин билан даволаш).
Пиридоксин (В6 витамини) кўпгина метаболик жараёнларда, шу жумладан нерв тизимида иштирок этади. В6 витамини магнийни МИЙ дан сўрилиши ва уни хужайраларга киришинида иштирок этади.
Магний цитрати ва В6 витаминини сақловчи мажмуавий дори воситасини қўллаш қуйидаги маълумотлар билан асосланган:
- В6 витамини ва магний бир-бирининг фармакологик таъсирини тўлдиради;
- В6 витамини плазмада ва эритроцитларда магнийнинг концентрациясини оширади ва организмдан чиқариладиган магний миқдорини камайтиради;
- В6 витамини магнийни МИЙ дан сўрилиши ва уни хужайраларга киришинида иштирок этади;
- магний жигарда пиридоксинни унинг фаол метаболити пиридоксаль-5-фосфатга айланиши жараёнини фаоллаштиради;
- В6 витамини хужайра ичида магнийнинг миқдорини ошишига ёрдам беради.
Магвит препаратининг таркибига кирувчи магнийнинг сувда эрувчан органик тузи (магний цитрати) яхши сўрилади, пиридоксин эса магнийнинг сўрилишини ва уни хужайраларга киришини янада оширади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
Ичга қабул қилингандан кейин МИЙ дан тахминан 50% магний сўрилади. Магний организмда асосан хужайра ички бўшлиғида тақсимланади (тахминан 99%), улардан 2/3 қисми суяк тўқимасига, учдан бир қисми эса силлиқ ва кўндаланг-тарғил мушак тўқимасида бўлади.
Пиридоксин ингичка ичакда сўрилади, қон оқими билан тўқималарга тарқалади ва хужайрага кириб АТФ ва пиридоксалькиназа иштирокида фосфорланади.
Чиқарилиши
Магнийни чиқарилишининг асосий йўли бўлиб сийдик чиқариш тизими ҳисобланади. Плазмада мавжуд бўлган 70% магний калавалар фильтрациясига учрайди, унинг 95-97% сўнгра буйрак каналчаларида қайта сўрилади. Сийдикдаги магний қабул қилинган магнийнинг ўртача учдан бир қисмини ташкил қилади.
Пиридоксин катаболизмининг асосий маҳсулоти бўлиб 4-пиридоксил кислотаси ҳисобланади, у сийдик билан чиқарилади.