Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Гинокапс Бифорте дори воситасининг фармакологик фаоллиги унинг компонентлари – метронидазол ва миконазол нитратининг мажмуавий таъсири билан боғлиқ.
Препарат микробларга қарши, протозойларга қарши ва антибактериал таъсир кўрсатади.
Метронидазол ‒ микробларга қарши ва протозойларга қарши восита, 5-нитроимидазол ҳосиласидир. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг хужайра ички транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий қайтарилишидан иборат. Метронидазолнинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилиб, уларнинг ДНК билан ўзаро таъсирлашади, бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади. Trichomonas vaginalis, Gagdnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolyca, Lamblia spp., шунингдек облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonella spp., Prevotella (Prevotella bivia, Prevotella buccae, Prevotella disiens) ва айрим граммусбат микроорганизмлар (Eubacter spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Mobiluncus spp.)га нисбатан фаол. Аэроб микроорганизмлар метронидазолга сезгир эмас.
Миконазол ‒ хужайра мембранасидаги эргостерол синтезини ингибиция қилувчи микробларга қарши воситадир. Дерматофитлар, ачитқи ва айрим бошқа замбуруғларга нисбатан фаол. Граммусбат микроорганизмларга нисбатан микробларга қарши фаоллик намоён қилади. Одатда замбуруғли инфекциялар билан кечувчи қичишишни бартараф этади. Интравагинал қўлланилганда асосан Candida albicans га нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Гинокапс Бифорте вагинал капсулаларининг фаол компонентларининг фармакокинетикаси тадқиқотлари ўтказилмаган. Адабаётлардаги маълумотларга кўра интравагинал қўлланилганда метронидазолнинг биокираолишлиги ўртача 20% ни ташкил қилади. Вагинал қўллаш усулида миконазол нитратининг тизимли сўрилиши паст (дозанинг тахминан 1,4%). Интравагинал қўлланилганда метронидазол тизимли қон оқимига сўрилади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Метронидазол жигарда гидроксилизация, оксидланиш ва глюкуронизация йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-оксиметронидазол)нинг фаоллиги ‒ дастлабки бирикма фаоллигининг 30% ни ташкил қилади.
Метронидазолнинг T1/2 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади – тизимли таъсирга эга препарат дозасининг 60-80% (ушбу миқдорнинг 20% ўзгармаган кўринишда). Метронидазолнинг метаболити, 2-оксиметронидазол метронидазол метаболизми оқибатида ҳосил бўлувчи сувда эрувчан пигментни мавжудлиги туфайли сийдикни қизил-жигарранг рангга бўяйди. Тизимли таъсирга эга препарат дозасининг 6-15% ичак орқали чиқарилади.
Кўкрак сутига ва кўпгина тўқималарга киради, ГЭТ ва йўлдош тўсиқларидан ўтади.
Миконазол нофаол метаболитларини ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Миконазол гистогематик тўсиқлардан ёмон ўтади, ОМС га деярли кирмайди.
Препаратни қўллагандан кейин 8 соат ўтгач миконазолнинг 90% хамон қинда мавжуд бўлади. Ўзгармаган миконазол плазмада ҳам, сийдикда ҳам аниқланмайди.