Nojo´ya ta´sirlar
Ҳар қандай дори препарати каби, Карбамазепин-НИКА ҳам, ҳар бир истеъмолчида кузатилмасада, ножўя реакциялар чақириши мумкин.
Ножўя самараларнинг муайян турлари, масалан, МНТ томонидан (бош айланиши, бош оғриши, атаксия, уйқучанлик, умумий кучсизлик, диплопия), меъда-ичак йўли - МИЙ (кўнгил айниши, қусиш) ёки аллергик тери реакциялари нисбатан кўп, айниқса карбамазепин билан даволанишнинг бошланишида, препаратнинг жуда катта бошланғич дозаси қўлланилганда ёки кекса ёшдаги пациентларни даволашда учраб туради.
Турли ножўя реакцияларнинг учраш учраш сонини баҳолашда қуйидаги изчилликлар қўлланилган: жуда тез-тез (≥10%); тез-тез (≥1% дан <10% гача); гоҳида (≥0.1% дан <1% гача); кам ҳолларда (≥0.01% дан <0.1% гача); жуда кам ҳолларда (<0.01%).
Дозага боғлиқ ножўя самаралар одатда бир неча кун ичида ҳам ўзидан ўзи, ҳам препарат дозасини вақтинчалик пасайтиришдан сўнг ўтиб кетади. МНТ томонидан ножўя самараларнинг ривожланиши препарат дозасининг нисбий ошириб юборилиши ёки фаол модданинг қон плазмасидаги концентрацияларининг аҳамиятли даражада ўзгариб туриши оқибати бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда фаол модданинг қон плазмасидаги миқдорини мониторинг қилиб туриш тавсия қилинади.
Алоҳида ҳолатларда қуйидаги ножўя реакциялар эҳтимоли бор:
МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош айланиши, атаксия, уйқучанлик, умумий кучсизлик; кўп – бош оғриши, диплопия, кўриш аккомодациясининг бузилиши (масалан, кўришнинг хиралашуви); гоҳида – аномал ноэркин ҳаракатлар (масалан, тремор, “парилловчи” тремор /asterixis/, дистония, тиклар); нистагм; кам ҳолларда - орофациал дискинезия, кўз ҳаракатланишининг бузилишлари, нутқнинг бузилиши (масалан, дизартрия ёки норавон нутқ), хореоатетоид бузилишлар, периферик неврит, парестезия, мушаклар кучсизлиги ва парез белгилари.
Карбамазепиннинг ёмон сифатли нейролептик синдромни чақирувчи ёки унинг ривожланишига ёрдам берувчи препарат сифатидаги аҳамияти, айниқса карбамазепин нейролептиклар билан биргаликда буюрилганда, ноаниқлигича қолмоқда.
Руҳият соҳаси томонидан: кам ҳолларда – кўрув ва эшитув галлюцинациялари, депрессия, иштаҳанинг йўқолиши, хавотирлик, сержаҳл хулқ, қўзғалиш, дезориентация; жуда кам – психознинг фаоллашиши.
Аллергик реакциялар: жуда тез-тез – аллергик тери реакциялари, анча ифодаланган эшакеми; гоҳида – эксфолиатив дерматит, эритродермия; кам ҳолларда – қизил югуриксимон синдром, қичишиш; жуда кам – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Дерматологик реакциялар: жуда кам ҳолларда- фотосезувчанлик, кўп шаклли ва тугунли эритема, тери пигментациясининг бузилиши, пурпура, акне, тер ажралишининг кучайиши, сочларнинг тўкилиши. Гирсутизмнинг кам учрайдиган ҳолатлари ҳақида хабар берилган, аммо ушбу асоратнинг карбамазепин қабул қилиш билан ўзаро алоқадорлиги номаълум бўлиб қолмоқда.
Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез – лейкопения; кўп – тромбоцитопения, эозинофилия; кам ҳолларда – лейкоцитоз, лимфаденопатия, фолат кислотаси танқислиги; жуда кам ҳолларда– агранулоцитоз, апластик анемия, ҳақиқий эритроцитар аплазия, мегобластли анемия, ўткир ўзгариб турувчи порфирия, ретикулоцитоз, гемолитик анемия; жуда кам- гипогаммаглобулинемия.
Жигар томонидан: жуда кўп – гамма-глутамилтрансфераза миқдорининг ортиши (ушбу ферментнинг жигардаги индукцияси оқибатида), бу одатда клиник аҳамият касб этмайди; кўп – ишқорий фосфатаза миқдорининг ортиши; гоҳида – трансаминазалар миқдорининг ортиши; кам ҳолларда – холестатик, паренхиматоз (гепатоцеллюляр) ёки аралаш тоифали гепатит, сариқлик; жуда кам – грануломатозли гепатит, жигар етишмовчилиги.
МИЙ томонидан: жуда кўп – кўнгил айниши, қусиш; кўп – оғизнинг қуриши; гоҳида – диарея ёки қабзият, қорин оғриши; жуда кам – глоссит, стоматит, панкреатит.
Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тезлиги номаълум - гипераммониемия.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: кам ҳолларда – иситма, терига тошма тошиши, васкулит, лимфаденопатия, лимфомани эслатувчи белгилар, артралгиялар, лейкопения, эозинофилия, гепатоспленомегалия ва ўзгарган жигар функцияси кўрсаткичлари билан бирга кечувчи кўп аъзоли юқори сезувчанликнинг секинлашган тури (келтирилган кўринишлар турли мажмуаларда учрайди). Бошқа аъзолар ҳам жалб қилиниши мумкин (масалан, ўпкалар, буйраклар, меъда ости бези, юрак, йўғон ичак); жуда кам – миоклонус ва периферик эозинофилия билан кечувчи асептик менингит; анафилактик реакция, ангионевротик шиш; номалум- эозинофилия ва тизимли аломатлар билан дори реакцияси (DRESS- синдроми)"
Юқорида келтирилган ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганда, препарат қўлланилишини бекор қилиш лозим.
Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юрак ички ўтказувчанлигининг бузилиши; артериал гипертензия ёки гипотензия; жуда кам – брадикардия, аритмия, ҳушдан кетиш билан кечувчи AV-блокада, коллапс, димланишли юрак етишмовчилиги, ЮИК нинг зўрайиши, тромбофлебит, тромбоэмболик синдром.
Эндокрин тизими ва моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – шишлар, суюқликнинг ушланиши, тана вазнининг ортиши, гипонатриемия ва антидиуретик гормон таъсири билан ўхшаш самара оқибатида плазма осмолярлигининг пасайиши, бу кам ҳолларда летаргия, қусиш, бош оғриғи, дезориентация ва неврологик бузилишлар билан кечувчи суюлтирилган гипонатриемияга олиб келади; жуда кам ҳолларда– галакторея, гинекомастия каби кўринишлар билан кечувчи ёки кечмайдиган пролактин миқдорининг ортиши; жуда кам – қалқонсимон без фаолияти кўрсаткичларининг ўзгариши - L-тироксин (FT4, T4, T3) миқдорининг пасайиши ва тиреорағбатлантирувчи гормон миқдорининг ортиши, бу одатда клиник кўринишлар билан кечмайди; суяк тўқимаси метаболизмининг бузилиши (қон плазмасида кальций ва 25-OH-колекальциферол миқдорининг пасайиши), бу остеомаляцияга олиб келади; алоҳида ҳолатларда – холестерин (Хс), жумладан Хс-ЮЗЛП ва триглицеридлар концентрациясининг ортиши.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилиги, буйрак функциясининг бузилиши (масалан, альбуминурия, гематурия, олигурия, мочевинанинг ортиши/азотемия), тез-тез сийиш, сийдик тутилиши, жинсий функцияларининг бузишлари/импотенция.
Сезги аъзолари томонидан: жуда кам – таъм билиш ҳиссининг бузилишлари, кўз гавҳарининг хиралашиши, конъюнктивит; эшитишнинг бузилиши, жумладан қулоқларда шовқин, гиперакузия, гипоакузия, товуш баландлигини қабул қилишнинг ўзгариши.
Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам ҳолларда– артралгия, мушак оғриқлари ва тиришишлар.
Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда– иситмали титроқ, хансираш, пневмонит ёки зотилжам билан ифодаланувчи ўпка томонидан гиперсезувчанлик реакциялари.
Агар Сизда ушбу йўриқномада таърифланмаган ҳар қандай бошқа ножўя реакциялар қайд этилса, илтимос, Ўзингизнинг шифокорингиз, фармацевтга ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.