Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Инфидол — овқат ҳазм қилишни рағбатлантирувчи ва чақалоқлар ҳамда болаларда шиш ҳосил бўлишини камайтирувчи бирикма фитопрепаратдир. У газлар тўпланишига қарши, спазмолик ва антисептик таъсирга эга. Ошқозон сўкини секрециясини ва ичак перисталтикаси фаоллигини ошириб, ҳазм қилишни рағбатлантиради. Ичакда газлар тўпланишининг олдини олади ва уларнинг чиқишига ёрдам беради, шу билан ичак метеоризми сабабли юзага келган спазмларни бартараф қилади. Тиш чиқиши давридаги оғриқни камайтиради. Препарат инерт ҳисобланади, яъни ошқозон-ичак трактдан қонга сингмайди, таркибида спирт, хушбўй моддалар ва ранг берувчилар мавжуд эмас.
Шивит (укроп) мойи — карвон, лимонен, альфа-фелландрен, шунингдек, фталидлар, ёғ кислоталари, фуранкокумаринлар, гидроксикумаринларни ўз ичида сақлайди. Ҳазм безлари секрециясини оширади, ошқозон-ичак трактининг силлиқ мускулларига спазмолитик таъсир кўрсатади. Газлар тўпланишига қарши хусусиятларга эга, бактериостатик фаолликка эга бўлиб, ичакда газ тўпланишининг олдини олади ва уларнинг чиқишига ёрдам беради.
Арпабодиён мойи — анетол (80-90% гача), метилхавикол (10% гача), анис альдегиди, ёғли мойлар ва оқсил моддаларни ўз ичига олади. Ичакнинг силлиқ мускулларидаги спазмларни камайтиради, яллиғланишга қарши, спазмолик ва антисептик хусусиятларга эга. Газлар тўпланишига қарши таъсир кўрсатади, ҳазм йўлларининг секретор ва мотор функцияларини фаоллаштиради, ошқозон ва жигар секрециясини кучайтиради.
Кардамон мойи — терпинеол, терпинилацетат, цинеол, оқсил, ёғли мой (10% гача) таркибида мавжуд. Газлар тўпланишига қарши хусусиятларга эга, ошқозон сўки секрециясини рағбатлантиради. Ҳазм қилишни яхшилайди, иштахани оширади.
Натрий гидрокарбонат — антацид хусусиятига эга, кислота-шелча мувозанатни нормаллаштиради, ошқозон сўкининг ортиқча кислоталигини камайтиради. Ҳазм сўкларининг чиқишини фаоллаштиради.
Фармакокинетикаси
Инфидол препаратининг таъсири унинг таркибий қисимларининг умумий таъсири хисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин эмас; барча компонентларни биргаликда маркерлар ёки биологик тадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин эмас.