Nojo´ya ta´sirlar
Ҳар қандай дори воситаси каби, Тонопрост® ҳам, ҳар бир истеъмолчида кузатилмасада, ножўя реакциялар чақириши мумкин.
Ножўя реакцияларни таърифлаш учун қуйидаги тоифалар қўлланилган: жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1% - <10%), тез-тез эмас (≥0,1% - <1%), кам ҳолларда (≥0,01% - <0,1%), жуда кам ҳолларда (<0,01 %), учраш сони номаълум.
Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез эмас - юрак уриб кетишини ҳис қилиш, ортостатик гипотензия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши (1,3%); тез-тез эмас– бош оғриғи; кам ҳолларда - ҳушдан кетиш.
Нафас аъзолари томонидан: тез-тез эмас – ринит.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас - қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш. Репродуктив тизим томонидан: тез-тез эмас – ретроград эякуляция; жуда кам ҳолларда – приапизм.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас - тошма, қичишиш, эшакеми; кам ҳолларда– ангионевротик шиш; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми.
Умумий ҳолатнинг бузилиши: тез-тез эмас – астения кузатилиши мумкин.
Тамсулозинни қабул қилган пациентларда катаракта юзасидан жарроҳлик амалиётида кўз рангдор пардасининг интраоперацион нотурғунлиги ҳолатлари (торайган қорачиқ синдроми) таърифланган.
Агар Сизда ушбу йўриқномада келтирилмаган бошқа ножўя реакциялар аниқланса, илтимос, шифокорингиз, фармацевт ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.