Maxsus ko'rsatmalar
Узоқ вақт қўллаш ва дозасини ошириб юборишнинг олдини олиш зарур.
Юрак-томир тизимининг касалликлари, гипертиреоз, артериал гипертонияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Одатда тавсия қилинган дозаларда Риноксил® Бэби қўлланганида ринит симптомларини йўқ қилиш учун 3 кун етарли. Агарда бу даврда белгилар йўқолмаса даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Бир флаконни бир нечта шахсларда ишлатиш инфекциянинг тарқалишига олиб келиши мумкин. Флаконадан фақат битта одам фойдаланиши мумкин (инфекцияни юқиш хавфи).
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Агар Сиз препаратни қабул қилаётган вақтда ҳомиладорлигингизни аниқлаган бўлсангиз, бу ҳақда дарҳол шифокорингизга хабар беринг, чунки фақат у даволашнинг давом эттирилиш зарурияти бўйича масаласи ҳал этиши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилганда, тавсия этилган дозадан оширмалик тавсия этилади. Препарат фақат она ва ҳомила ёки бола учун хавф-фойда нисбати синчковлик билан баҳолангандан кейин қўлланилиши керак.
Буйрак фаолияти бузилганда қўлланиши
Препаратни сурункали буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.
Болаларда қўлланиши
Болаларда тегишли дозалаш шаклларидаги кўрсатмаларга мувофиқ қўлланилади.
Препаратни болаларда узоқ қўллаш ва дозасини ошириб юборишнинг олдини олиш лозим.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Тавсия этилганидан ортиқ дозаларда қўлланилганда, юрак-қон томирлар тизими ва МНТ га умумий таъсирни инкор этиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятининг пасайиши мумкин.