Tez yetkazib berishni tashkil qilish uchun o'zingizning joylashuvingizni aniqlashtiring
ico
...
Joylashuvingizni ko'rsating
  • ico-Dorilar Dorilar
  • ico-Dorixona kosmetikasi Dorixona kosmetikasi
  • ico-Ona va bola Ona va bola
  • ico-Tibbiy mahsulotlar Tibbiy mahsulotlar
  • ico-Gigiena va parvarish Gigiena va parvarish
  • ico-Vitaminlar va BFQ Vitaminlar va BFQ
  • ico-Qo'shimcha mahsulotlar Qo'shimcha mahsulotlar
product-Niproz 400 mg № 3 tab.
Niproz 400 mg № 3 tab.
Ishlab chiqaruvchi: NIKA PHARM
Yaroqlilik muddati: 2 yil
  • ico
    Allergiyaga chalinganlar uchun

    Extiyotkorlik bilan

  • ico
    Bolalar uchun

    3 yoshdan

  • ico
    Homiladorlar uchun

    Extiyotkorlik bilan

  • ico
    Emizikli onalar uchun

    Extiyotkorlik bilan

Mavjud emas
Bu mahsulot vaqtincha mavjud emas, lekin hozirda buyurtma berish mumkin bo'lgan keng analoglar diapazoni bilan tanishishingizni taklif qilamiz.
Faqat retsept bilan
ico ico ico ico ico
2 sharhni
Toshkent bo'ylab yetkazib berish - Buyurtma to'langan paytdan boshlab 2 soat ichida.
* Mahsulotning tashqi ko'rinishi va yo'riqnomasi veb-saytda ko'rsatilganidan farq qilishi mumkin
** Narx veb-saytda berilgan buyurtmalar uchun amal qiladi
Preparatning xususiyatlari niproz 400 mg № 3 tab.
  • Faol moddalar
  • Ishlab chiqaruvchi mamlakat
  • Ishlab chiqaruvchi
  • Chiqarilish shakli
    Tabletkalar
  • Dozalash
    400 mg
  • Yaroqlilik muddati
    2 yil
  • Qadoqdagi soni
    3 dona
  • Retsept asosida beriladi
    Faqat retsept bilan
Qo'llash bo'yicha yo'riqnoma
  • Tarkibi
     
    фаол модда: альбендазол - 400 мг;
    ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, натрий сахарини, сорбитол, коллоидли кремний диоксиди, тальк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, ванилин хушбуйи, малина хушбуйи, шакар.

     
  • Qo'llanilishi
     
    Нематодозлар: аскаридоз, энтеробиоз, трихоцефалез, анкилостомоз, некатороз, стронгилоидоз.
    Трематодозлар: описторхоз ва клонорхоз.
    3-12 ёшдаги болаларда лямблиоз .
    Цестодозы: тениоз (Taenia solium, Taenia saginata), гименолипедоз.
    Тизимли гельминтозлар:
    Эхинококкоз: альбендазол жигар, ўпка ва қорин пардаси кисталарини даволашда энг юқори самарадорликни намоён қилади. Суяк, юрак ва марказий нерв тизими кисталарида қўллаш тажрибаси чекланган.
     — Кистозли эхинококкоз (Echinococcus granulosus томонидан чақирилган), альбендазол кистоз эхинококкозга эга беморларни даволашда қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
    • Агар жарроҳлик аралашувини қўллашнинг иложи бўлмаса;
    • Жарроҳлик аралашувидан олдин;
    • Жарроҳлик аралашувидан кейин, агар операциядан олдинги даволаш жуда қисқа муддатли бўлган бўлса ёки киста ичидагиси чиқиб кетган бўлса ёки жарроҳлик аралашуви вақтида яшовчан материал аниқланган бўлса.  
    • Ташхис қўйиш ёки даволаш мақсадида тери орқали дренажлашдан сўнг.
    Альвеоляр эхинококкоз (Echinococcus multilocularis чақирган). Альбендазол қуйидаги ҳолатларда беморларни даволаш учун қўланилади:
    • Операция қилиб бўлмас касалликда, айниқса махаллий ёки ёйилган метастаз ҳолатларида;
    • паллиатив жарроҳлик аралашувидан сўнг;
    • радикал жарроҳлик аралашувидан ёки жигарни кўчириб ўтказилгандан сўнг.
    Нейроцистицеркоз. Альбендазол қуйидаги ҳолатларга эга беморларни даволаш учун қўлланилади: 
    • якка ёки кўп кисталар ёки бош мия паренхимасининг гранулематоз зарарланиши;
    • арахноидал ёки ошқозон ички кисталар;
    • шингилсимон кисталар.

     
  • Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
     
    Никапроз® қуйидаги ҳолатларда қўлланилмасин: 
    — 3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун);
    — альбендазол ёки дори воситаси таркибига кирувчи исталган бошқа компонентга гиперсезувчанлик;
    — ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
    Эҳтиёткорлик билан: цистицеркоз фонида кўз пардасининг патологиясида, жигар циррозида; жигар етишмовчилиги, суяк кўмигида қон яратилишини бузилиши, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда.

     
  • Qo'llash usuli
     
    Ҳар доим  Никапроз®ни Сизнинг даволовчи шифокорингиз тавсияларига аниқ қатъий амал қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз нимадандир иккилансангиз, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингиздан сўранг.
    Препарат ичга овқат билан бирга қабул қилинади. Ҳар доим куннинг бир ҳил вақтида қабул қилиш тавсия этилади. Агар уч ҳафтадан сўнг соғайиш кузатилмаса, даволанишнинг иккинчи курси буюрилади. 
    Таблеткани бутунлигича ютолмайдиган беморлар учун уни майдалаш ва кичик миқдордаги сув билан қабул қилиш тавсия этилади. 


    Инфекция
    Ёш
    Қабул қилиш давомийлигиЭнтеробиоз, анкилостомоз, некатороз,аскаридоз,трихоцефалез | Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга (>10 кг). | 400 мг бир маротаба суткада 1 марта (1 таблеткадан).Агар уч ҳафтадан сўнг соғайиш кузатилмаса, даволанишни иккинчи курси буюрилади.  Биргаликда яшайдиган ҳамма шахсларга энтеробиозни даволашни ўтказилиши   тавсия этилади 
    Стронгилоидоз, тениоз, гименолепидоз | Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга (>10 кг). | 400 мг суткада 1 марта (1 таблеткадан) 3 кун давомида. Гименолепидозеда аввалги курсдан сўнг 10-дан 21- кунгача бўлган интервалида қайталанувчи курси тавсия этилади.
    Клонорхоз, опистархоз | Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга (>10 кг). | 400 мг 1 таблеткада суткада  2 марта 3 кун мобайнида
    Тери синдромиLarva Migrans | Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга (>10 кг). | 400 мг 1 таблеткада суткада 1марта 1-3 кун мобайнида
    Лямблиоз | Фақат 3 дан (>10 кг). 12 ёшгача бўлган болаларга  | 400 мг 1 таблеткада суткада 1 марта 5 кун мобайнида 

    Беморларнинг махсус гуруҳи 
    Болалар 
    6 ёшгача бўлган болаларга препаратни юқори дозаларда буюриш тавсия этилмайди.  Дозаланиш режими индивидуал ҳолатда ёшга, тана вазнига, ҳамда инфекцияланиш оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда белгиланади.
    Кекса ёшдаги беморлар   
    65 ёш ва ундан катта ёшдаги беморларда қўллаш тажрибаси чекланган. Ҳисоботлар маълумотларига асосан, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, лекин альбендазол жигар фаолияти бузилишларининг белгилари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. 
    Буйрак фаолияти бузилган беморлар.
    Альбендазол ва унинг асосий метаболити альбендазол сульфоксиднинг буйраклар орқали чиқарилиши аҳамиятсизлиги туфайли, ушбу бирикмалар клиренсининг ўзгариш эҳтимоли бундан беморларда паст ҳисобланади. Буйраклар фаолияти бузилиши бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, лекин бундай беморларни қатъий кузатиб туриш керак. 
    Жигар фаолияти бузилиши бўлган беморлар 
    Альбендазол жигарда асосий фармакологик фаол метаболити альбендазол сульфоксид ҳосил бўлиши билан тез метаболизмга учраши туфайли, жигар фаолияти бузилганда альбендазол сульфоксиднинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсирини кутиш мумкин. Жигарнинг функционал синамалари (трансаминазалар) чекланишларига эга беморларни альбендазол билан муолажа ўтказишдан аввал қатъий кузатувга олиш керак. 
    Тизимли гельминтли инфекциялар (янада юқори дозалар билан давомий даволаш).
    Алдендазолни 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун альбендазолни ушбу ёш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. 6 ёшдан катта болалар учун тавсия қилинган доза – 12 мг/кг/сутка қисмларга бўлинган дозаларни ташкил қилади. 
    Тана вазни 60 кг дан ортиқ беморлар учун дори воситасининг дозаси 400 мг дан суткада 2 маҳални ташкил қилади. Тана вазни 60 кг дан паст бўлган беморлар учун  дори воситаси 15 мг/кг/сутка ҳисобида 2 маҳал буюрилади. Максимал суткалик доза 800 мг ни ташкил қилади. Оиланинг барча аъзоларини бир вақтда даволашни ўтказиш тавсия қилинади.  

    Инфекция | Қабул қилиш давомийлиги
    Кистозли эхинококкоз | 28 кун. Операцияга яроқсиз кўринишида ва кўплаб кисталарда даволашнинг учта 28 кунлик цикли тавсия қилинади, бу давр дори воситасини қабул қилишда 14 кунлик танаффусга бўлинади.Операциядан аввал дори воситасини қабул қилишда 14 кунлик танаффусга бўлинган иккита 28 кунлик цикл тавсия қилинган. Агар операция олди давр 14 кундан кам бўлса ёки шошилинч жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қилса ёки ҳаётчан кисталар топилган бўлса, у ҳолда операциядан сўнг дори воситасини қабул қилишда 14 кунлик танаффусга бўлинган ҳар бири 28 кунлик иккита цикл ўтказилади. Тери ости кистани дренажлашдан кейин даволаш худди операциядан кейинги даврдаги схема бўйича амалга оширилади.
    Альвеоляр эхинококкоз | 28 кун. Иккинчи 28-кунлик курс дори воситасини қабул қилишдан икки ҳафталик танаффусдан сўнг такрорланади.  Даволаш бир неча ой ёки йил давомида давом эттирилиши мумкин. 
    Нейроцистициркоз | Қабул қилиш давомийлиги  7-31 кун. Иккинчи курсни дори воситасини қабул қилишдан икки ҳафталик танаффусдан сўнг такрорлаш мумкин. 
  • Nojo´ya ta´sirlar
     
    Ҳар қандай дори воситаси каби, Никапроз® ҳам, ҳар бир истеъмолчида кузатилмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
    Ножўя таъсирлари уларнинг пайдо бўлиш частотаси билан таснифланади. Ножўя таъсири пайдо бўлиш частотасини таснифланиши қуйидагича қўлланилади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 ва <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100); камдан кам (≥1/10000 ва <1/1000); ва жуда камдан кам (<1/1000) .
     
    Ичак инфекциялари ва ларвал (личинкали) гельминтозда (тери шакли) (кичикроқ дозани қўллаш билан қисқа муддат даволаниш) қўлланилиши. 
    Иммун тизими томонидан бузилишлар:.камдан кам ўта юқори сезгирлик, ўз ичига тошма, қичима ва эшак емини олади;
    Асаб тизими томонидан бузилишлар: тез-тез бўлмаган: бош оғриғи ва бош айланиши.
    Ошқозон ичак тракти томонидан бузилишлар: тез-тез бўлмаганда: ошқозон ичак трактининг тепа қисмидаги белгилар (масалан, ошқозонда ёки қоринда оғриқ, кўнгил айланиши, қусиш) ва диарея;
    Жигар ва сафро тизими томонидан бузилишлар: камда кам: жигар ферментларининг даражасини ошиши;
    Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар: жуда кам полиморфли эритема, Стивен Джонсон синдроми.
    Тизимли гельминтозда қўлланиши (юқори дозаларни қўллаш билан янада узоқроқ даволаниш)
    Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:тез тез бўлмаганда лейкопения, жуда камдан кам панцитопения, апластик  кам қонлик, агранулоцитоз. Эхинококкоз жигар касаллиги бўлган беморларда суяк кўмигининг сусайиши кузатилади. 
    Иммун тизими томонидан бузилишлар:.камдан кам ўта юқори сезгирлик, ўз ичига тошма, қичима ва эшак емини олади;
    Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез: бош оғриғи, тез-тез: бош айланиши;
    Ошқозон ичак тракти томонидан бузилишлар: тез-тез: ошқозон-ичак бузилишлари (ошқозонда оғриқ, кўнгил айланиши, қусиш).
    Эхинококкоз бўлган беморларни даволашда альбендазол билан боғлиқ бўлган ошқозон ичак йўли бузилишари кузатилган. 
    Жигар ва сафро тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез: жигар ферментларининг даражасини кўп бўлмаган ёки ўрта даражада ошиши;
    Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар: қайтар алопеция ( сочларни нозикланиши ва соч тўкилиши), жуда кам- кўп шакилли эритема, Стивен Джонсон синдроми.
    Умумий бузилишлар тез-тез: иситма.
    Агар Сизда ушбу йўриқнома-киритмада таърифланмаган ҳар қандай бошқа ножўя таъсирлар қайд этилса, илтимос, Ўзингизнинг шифокорингизга, фармацевтингизга ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.

     

     
  • Farmakologik xususiyatlari
     
    Гижжаларга ва протозойларга қарши восита, моно- ва полиинвазияларда самаралидир. Бета-тубулин полимеразациясини танлаб тўсқинлик қилади, гижжаларнинг ичак каналида ҳужайра микротубуляр тизимини фаоллигини бузади; глюкоза йўқ қилишга тўсқинлик қилади, мушак тўқималардаги думалоқ чувалчанглар секретор доначаларни ва бошқа органелларни ҳаракатланишини тўхтади, уларни ўлимига олиб келади. 
    Альбендазол ичак паразитларга: нематодларга - Ascaris lumbricoides, Trichuris trichiura, Enterobius vermicularis, Ancylostoma duodenale, Necator americanus, Strongyloides stercoralis, Cutaneus Larva Migrans; цестодларга - Hymenolepsis nana, Taenia solium, Taenia saginata; трематодларга -Opisthorchis viverrini, Clonorchis sinensis ; протозоиларга - Giardia lamblia (intestinalis  ёки duodenalis) га нисбатан фаолдир.
    Альбендазол мос равишда инвазия чақирган Echinococcosus granulosus ва Echinococcosus multilocularis , цистли ва альвеолярли эхинококкозни қўшганда тўқима паразитларга нисбатан фаол. 
    Альбендазол Taenia solium личинкали инвазия чақирган нейроцистицеркоз, Capillaria philippinensis инвазия чақирган капилляриоз ва Gnathostoma spinigerum инвазия чақирган гнатостомозни даволашда самарали восита ҳисобланади.  

     
  • Maxsus ko'rsatmalar
     
    Дори воситаси давомий тарзда қабул қилинганда жигар ферментларининг фаоллиги кучсиз ёки ўртача ортиши мумкин, лекин қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг меъёрига қайтади. Жигар фаолияти кўрсаткичларини даволашнинг ҳар бир циклини бошлашдан аввал ва даволаш давомида ҳар 2 ҳафтада аниқлаб туриш керак.  Агар жигар трансаминазалари фаоллиги 2 баробар ёки ундан кўп ортиб кетса, альбендазолни бекор қилиш керак. Жигар фаолияти кўрсаткичлари меъёрга қайтгандан сўнг, даволаш такроран ўтказилади. 
    Альбендазол суяк кўмигини сусайтириши мумкин, шунинг учун бемор қонини даволаш бошланишида ҳамда даволашнинг 28 кунлик циклида ҳар 2 ҳафтада таҳлил қилиб туриш лозим. Жигар касаллиги, жумладан жигар эхинококкози бўлган беморлар суяк кўмигининг сусайишига кўпроқ мойил бўлади, бунинг натижасида панцитопения, апластик камқонлик, агранулоцитоз ва лейкопения пайдо бўлиб, бу қон кўрсаткичларини қатъий назорат қилиш заруриятини асослаб беради. Қон кўрсаткичларининг аҳамиятли даражада пасайиши юз берган ҳолатда, даволашни тўхтатиш керак. 
    Альбендазол билан даволаш аввалдан мавжуд бўлган нейроцистицеркозни, айниқса Taenia solium штаммлари билан юқори даражада зарарланган ҳудудларда аниқлаб бериши мумкин. Беморларда неврологик симптомлар, масалан тиришишлар, бош суяк ичи босимининг ортиши ва мияда паразитларнинг нобуд бўлиши билан чақирилган яллиғланиш реакциялари оқибатидаги фокал симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Симптомлар даволашдан сўнг дарҳол пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун кортикостероидлар ва тиришишга қарши дори воситалари билан мос келувчи муолажани дарҳол бошлаш керак.  
    Цистицеркоз, кам ҳолатларда, кўз тўр пардасига зарар етказиши мумкин. Агар бундай зарарлар кўз билан кўра оладиган даражада бўлса, цистециркоз муолажасини ўтказишда тўр пардадаги альбендазол-индуцирланган ўзгаришлар чақирган кўз тўр пардасининг шикастланиш эҳтимоли билан таққослаш керак. 
    Даволашнинг биринчи ҳафтасида церебрал босимнинг ортиш ҳолатлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун перорал ёки вена ичига юбориш учун кортикостероидларни қўллаш тавсия қилинади. 
    Дори воситаси билан даволаниш клизма, сурги воситалари ёки махсус диета қўлланилишини талаб қилмайди 
    Таблеткаларда лактоза мавжуд бўлганлиги туфайли, ушбу препаратни галактоземия, глюкоза ёки галактоза сўрилишининг бузилиши ёки лактаза танқислигида (моддалар алмашинувининг кам учрайдиган бузилишлари) қўллаш мумкин эмас.  
    Жигар фаолияти бузилишларида қўлланиши 
    Жигар етишмовчилиги ва жигар циррозида эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
    Буйраклар фаолияти бузилганда қўлланилиши 
    Буйрак фаолияти бузилган беморларда альбендазол ва унинг метаболитлари клиренси ўзгармайди. 
    Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши 
    Агар Сиз препаратни қўллаш вақтида ҳомиладор эканлигингизни аниқлаган бўлсангиз, дарҳол шифокорингизга бу ҳақда хабар беринг, чунки фақат у даволанишни давом эттириш зарурияти бўйича масалани ҳал этиши мумкин.
    Дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. ҳомиладорликнинг эрта даврида альбендазолни қабул қилишнинг олдини олиш учун, туғиш ёшидаги аёллар ҳомиладорликка манфий синама олгандан сўнг даволашни амалга оширишлари керак; ушбу синамани энг камида кейинги цикл бошланишидан аввал бир марта такрорлаш лозим. Тизимли инфекцияда, даволаш вақтида ва у тугагандан сўнг бир ой давомида контрацептия чораларини кўриш керак. 
    Альбендазол ёки унинг метаболитлари кўкрак сутига чиқарилиши номаълум. Шунинг учун альбендазолни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, истисно ўрнида потенциал фойда даволаш билан боғлиқ бўлган эҳтимолий хавфдан устун келган ҳолатлар.
    Педиатрияда қўлланиши 
    3 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас (ушбу дори шакли учун). 3 дан 6 ёшгача бўлган болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. 
    Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 
    Бош айланишининг ривожланиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, транспорт воситаларини ҳайдаш ва ҳаракатдаги механик қурилмаларга хизмат кўрсатишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. 

     
  • Dorilarning o'zaro ta'siri
     
    Агар Сиз бошқа дори воситаларини ичаётган бўлсангиз ёки бироз олдин ичган бўлсангиз, улар рецептсиз бериладиган бўлса ҳам, илтимос, ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтингизга хабар беринг.
    Альбендазол унинг метаболизми учун масъул бўлган цитохром Р450 тизими жигар ферментларини индуцирлаши тасдиқланган. Альбендазол самарадорлигини пасайтириши мумкин бўлган ва қўлланганда самараларни мониторинг қилиш талаб этилувчи дори воситалари: тиришишга қарши (масалан, фенитоин: фосфонитон, карбамазепин, фенобарбитал, примидон); левамизол; ритонавир. Чунки дозалаш ёки муолажанинг бошқа тартибларини қўллаш зарурияти туғилиши мумкин. 
    Альбендазолнинг фаол метаболити даражасини ошириши мумкин бўлган ва қўлланганда  альбендазолнинг ножўя самараларини эҳтимолий ортиши бўйича мониторингни амалга ошириш зарур бўлган дори воситалари: циметидин; дексаметазон (узлуксиз қўллаш альбендазол метаболитининг даражасини 50% га оширади); празиквантел.
    Грейпфрут шарбати ҳам альбендазол сульфоксиднинг плазмадаги миқдорини оширади.
    Альбендазолни бир вақтда ёғли овқатлар билан қабул қилганда тизимли биокираолишлиги 5 мартагача ошади.
    Бошқа эҳтимолий ўзаро таъсирлашувлар 
    Цитохром Р450 фаоллигининг ўзгариши эҳтимоли туфайли, қуйидаги дори воситалари билан ўзаро таъсирлашишнинг назарий хавфи мавжуд: перорал ҳомиладорликка қарши воситалари; антикоагулянтлар; ичга ичиш учун гипогликемик воситалар; теофиллин. 
    Юқорида келтирилган дори воситаларини қабул қилаётган беморларга альбендазолни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. 


  • Dozani oshirib yuborilishi
     
    Сизга буюрилган дозадан юқорироқ доза қабул қилинганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
    Беморларни альбендазолни юқори дозаларда қабул қилишда уйқуни бузилиши, қусиш, кўришда галлюцинация, сариқлик, жигар ўлчами катталишиши, тахикардия ва бош айланишини ривожланиши мумкин.
    Бундан ташқари, альбендазол интоксикациясида жигар ферментларининг даражасини ошиши ва тери, кўз ёшини суюқлиги, сўлакни, сийдикни ва ахлатни тўқ сариқ ёки жигаранг-қизил рангга бўялишини қайд қилинади. Альбендазол учун махсус антидот топилмаган. 
    Даволаш: альбендазол интоксикациясида одатий усуллар (меъдани ювиш, симптоматик даволашни кўрсатилиши ва энтеросорбент воситалари), ҳамда препаратни бекор қилиш кўрсатилган. 


Hammasini ko'rsatish
Diqqat qiling!
Ushbu sahifada joylashtirilgan ko'rsatmalar faqat ma'lumot olish va tushunchaga ega bo'lish uchun mo'ljallangan. Ushbu ko'rsatmalarni tibbiy maslahat sifatida ishlatmang.  
Tashxis va davolash usulini tanlash faqat davolovchi shifokor tomonidan amalga oshiriladi!
Mijozlarning sharhlari
Hammasini ko'rsatish
  • Aziz
    ico ico ico ico ico
    Таблетки помогли справиться с болями. Спасибо за хороший товар!
    05 August 2024
    0
    0
  • Malika
    ico ico ico ico ico
    Отличное качество, быстрая доставка. Рекомендую!
    05 August 2024
    0
    0
Savollar qoldi mi? Biz yordam bera olishimizdan xursandmiz
Bizning mutaxassislarimiz sizni qiziqtirgan savollarga kunning istalgan vaqti onlayn javob berishga tayyormiz.
Mutaxassisga savol bering
Faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar sharh yozishlari mumkin. Sharh yozish uchun ro'yxatdan o'ting.

Analoglar va o'rnini bosuvchilar

Посмотреть все
Ilovada qulayroq
Yuklab olish
ico