Farmakologik xususiyatlari
Фармакокинетикаси
ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ препаратининг самараси унинг компонентларини умумий таъсири билан боғлиқ, шунинг учун препаратнинг кинетик кузатувларни ўтказишнинг иложи йўқ, ҳамма компонентларни бирга маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини хам аниқлашнинг иложи йўқ.
Фармакодинамикаси
Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларининг хусусиятлари билан боғлиқ.
Сариқ мевали итузум стероид алкалоидлар (соласонин, соламарин), мукополисахаридлар, С витаминини сақлайди. Йўтални юмшатади ва балғамни тез ажралишига ёрдам беради. Яққол аллергияга қарши таъсир кўрсатади.
Томирли Атхатода эфир мойилари, витаминлар ва алкалоидлар, жумладан вазицин, вазицинол ва вазицинон сақлайди.
Бу юқори самарали бирикмалар муколитик (секретни қуюқлиги ва қовушқоқлигини камайтиради), яллиғланишга қарши, бронхолитик (бронхлар спазмини бартараф этиб, нафасни енгиллаштиради) ва балғам кўчирувчи (альвеоляр хужайраларнинг функциясини яхшиловчи сурфактант синтезини рағбатлантиради, эпителий қиприқчалари ҳаракатчанлигини оширади ва балғамни кўчишини тезлаштиради) хусусиятларига эга. Бундан ташқари, гистамин томонидан чақирилган бронхоспазмни ингибиция қилиб, астмага қарши таъсир кўрсатади.
Чучукмиянинг илдизларида ва илдизпояларида глицирризин, глицирризин кислотаси, унинг калий ва кальцийли тузлари, флавоноид гликозидлар, витаминлар, эфир мойи, ачиқ моддалар ва бошқа бирикмаларни сақлайди. Улар иммунитетни яққол рағбатлантирувчи, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши хусусиятларига эга.
Оддий Райҳон эфир мойлари, ошловчи моддалар, камфора, С витаминини сақлайди. Бактерицид, спазмолитик, оғриқсизлантирувчи ва аллергияга қарши хусусиятларга эга. Нафасни рағбатлантиради, организмнинг умумий тонусини оширади.
Кенг баргли Кордия антисептик, оғриқ қолдирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Узун Қалампирпиперин алкалоидини сақлайди, антисептик, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирларга эга.
Доривор гулҳайри полисахаридлар, крахмал, пектин, қандлар, аспаргин, каротин, лецитин, фитостерин, минерал тузлар ва ёғли мойларни сақлайди. Ўраб олувчи, юмшатувчи, балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ўсимлик шиллиқлари шиллиқ қаватларни юпка қават билан қоплайди, у шиллиқ қаватининг юзасида узоқ муддат сақланади ва уларни таъсирланишдан ҳимоя қилади.
Бадьян мевалари эфир мойи, қандлар, оқсилларни сақлайди ва муколитик ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.
ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ балғамли йўталда юмшатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, қовушқоқ балғамни суюлтиради ва уни узоқ вақт давомида нафас йўлларидан кўчишига ёрдам беради.
Бронхлар шиллиқ қаватининг шиши ва яллиғланишини камайтиради, иммун тизимни фаоллаштиради. Сурфактантни ишлаб чиқарилишини ошириш туфайли, яққол яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ халқум ва бронхларнинг шиллиқ қаватига махаллий антисептик таъсир кўрсатади, шунингдек умумий бронхолитик ва спазмолитик таъсирларни намоён этади.