Farmakologik xususiyatlari
Линкас бальзам – бу шамоллаш ва гриппда тезда енгиллашишини таъминлайдиган ёғсиз доғ қолдирмайдиган рангсиз суртма. Бу бурун ва кўкрак димланишида самарали бўлган, оптимал мувозанатланган терма доривор мойларнинг композициясидир. Бу шамоллаш белгиларини тезда енгиллаштириш учун махсус яратилган хавфсиз ва самарали маҳаллий қўллаш учун суртма.
Линкас Бальзам шамоллаш чақирган тумов, йўтал, мушак оғриқларни тезда енгиллатиш учун яратилган.
Линкас Бальзам терига суртилганда совуқлик ҳисини чақиради, уни кетидан увишиш ва қисман анестезия кузатилади; совуқлик ҳиссини бериб, аввал у нервларни рағбатлантиради, кейин тери орқали ўтади ва айрим сезувчи нерв охирларини фалажлайди.
Линкас Бальзам кўпроқ иссиқ сув билан бурун ва кўкрак димланишини дарҳол енгиллатиши учун ингаляция учун ишлатилади.
Фаол компонентларни асосий хусусиятлари
Ментол:
Ментол кўп йиллар давомида шамоллаш ва гриппда анъанавий қўлланади. Линкас бальзамида у шишга қарши, йўталга қарши ва балғам кўчирувчи сифатида таъсир кўрсатади.
Эвкалипт мойи:
Эвкалипт мойи безгакни, қорин тифини, дифтерияни ва гриппни даволашда қадим замонлардан бери самарали қўллаб келинган ва антибактериал, балғам кўчирувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Камфора:
Линкас бальзамида камфора юмшоқ балғам кўчирувчи сифатида таъсир кўрсатади. Терига суртилганда терини қизаришини чақирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади ва томирларни маҳаллий кенгайишини чақиради (аксон-рефлекси оркали), бу комфорт ва иссиқлик ҳиссини беради.
Скипидар мойи:
Скипидар мойи қадимги восита сифатида бурун ва томоқ касалликларида кўкракни ишқалаб уқалаш учун ишлатилади, антисептик ва муколитик хусусиятларга эга.
Қалампирмунчоқ мойи:
Қалампирмунчоқ мойи антисептик ва спазмолитик хусусиятларга эга бўлган эвгенол сақлайди.