Toshkent bo'ylab yetkazib berish - Buyurtma to'langan paytdan boshlab 2 soat ichida.
* Mahsulotning tashqi ko'rinishi va yo'riqnomasi veb-saytda ko'rsatilganidan farq qilishi mumkin
** Narx veb-saytda berilgan buyurtmalar uchun amal qiladi
Аллергик касалликларда. Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Бонджигарни қўллаш мумкин эмас.
Qo'llash usuli
1-2 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин буюрилади.
Nojo´ya ta´sirlar
Аниқланмаган.
Farmakologik xususiyatlari
Бонджигар жигарни зарарсизлантириш қибилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Бонджигар ёғларнинг (асосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.
Шундай қилиб, Бонджигар заҳарли таъсирдан жигарни ҳимоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.
Таркиби
| Оқ вербизина | Жигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради. | Пикрориза курроа | Жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради. | Оддий сачратқи | Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради. | Дала турупи | Антиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда йиғилган азотли чиқиндиларни йўқ қилади. | Серқилтиқ зирк | Жигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради | Тожли тамарикс | CCI4 ваD-Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради | Сершох Берхавия | Антигепатотоксик восита. Сурги воситаси | Доғли Расторопша | Алкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради. | Ҳинд чучукмия | Тонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради. | Яланғоч чучукмия | Ушбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади.
Maxsus ko'rsatmalar
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Dorilarning o'zaro ta'siri
Маълум эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Маълум эмас.
Chiqarish shakli
20 ва 60 капсула пластмасса бураладиган қалпоқчали пластмасса флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Ushbu sahifada joylashtirilgan ko'rsatmalar faqat ma'lumot olish va tushunchaga ega bo'lish uchun mo'ljallangan. Ushbu ko'rsatmalarni tibbiy maslahat sifatida ishlatmang. Tashxis va davolash usulini tanlash faqat davolovchi shifokor tomonidan amalga oshiriladi!