Farmakologik xususiyatlari
Вивабон сиропи, айниқса болаларни жисмоний ва ақлий соғлом ўсишига ёрдам беради ва энергия манбаларини бойитади, соғлиқни умумий ҳолатини, соғлиқни ва стрессларга қаршиликни яхшилайди, касалликдан кейин тез тикланишни таъминлайди ва ҳолсизланишни, толиқишни ва чарчоқни енгишга ёрдам беради, иштаҳани рағбатлантиради ва тана вазнини ошишига ёрдам беради.
Препарат ёқимли таъмга эга ва ножўя таъсирлар чақирмайди, барча ёш гурухлари учун хавфсиз.
Препаратнинг фаол компоненларини хусусиятлари
| Фаол компонентлар | Хусусияти
| Ҳурмо дарахти | Озиқлантирувчи, тикловчи хусусиятларга эга. Хурмо дарахти тиббий фтор (тишни кариесдан сақловчи), иммун фаолияти учун зарар бўлган селен, ҳамда оқсил ва қатор витаминларни сақлайди.
| доривор Эмблика | У инфекцияларга бўлган қаршиликни яхшилайди, организмнинг турли безларини мустаҳкамлайди ва тишларни, милкларни ва суякларни мустаҳкамланишига ёрдам беради. Иштаҳани рағбатлантиради, умумий оқсил миқдорини оширади ва ўзини анаболик таъсири ҳисобига тана вазнини оширади.
| қишки Олча | Организмни мустаҳкамланиши, асаб чарчоқлигини енгишига ва ақлий ва жисмоний фаолликни тикланишига ёрдам беради, тана вазнини оширади ва қондаги эритроцитлар миқдорини ва сочдаги меланинни оширади.
| Узун қалампир | Иштаҳани рағбатлантиради, фаолликни оширади.
| Осиё Центелласи | Мия фаолиятини, хотирани ривожланишини рағбатлантиради. Таркибида табиий аминокислоталар, микроэлементлар ва биологик фаол алкалоидлар ва гликозидлар бор.
| Бегизсимон Амому | Рух сақлайди, у одамни овқат рационида ва ҳужайра метаболизмида муҳим роль ўйнайди.
| Доривор Занжабил | Сўлак ва меъда ширасини ажралиб чиқишига ёрдам беради, сафро ҳайдовчи. Иштаҳа йўқолганида, депрессияда қўлланади, гастритда овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
| Грек Пажитникги | Иштаҳани рағбатлантириш учун, шунингдек гастрид ва бошқа меъда бузилишларида қўлланади.
| Бўтакўз | Организмнинг соғлом фаолиятини сақлаб туришга ёрдам беради. Мушак тўқимаси ва суякларни мустаҳкамлайди.