Farmakologik xususiyatlari
Замонавий турмуш ва стресслар оқибатида юқори ақлий ва жисмоний зўриқишлар, ҳаётий фаолликни кескин пасайиб кетишига олиб келади, айниқса эркакларда.
Верона – инсоннинг ҳаётий зарур аъзоларига таъсир этувчи биостимулятор ва ёшартирувчи воситадир. У айниқса ақлий, жисмоний фаолликни тикланишига, ҳаётий тонус ва потенцияни (жинсий майиллик) ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Верона ўсимлик препаратларини бир-бирига мувофиқлаштирилган, биргаликда самарали таъсир кўрсатувчи мажмуасидан иборат бўлиб, Ербағирлаган темиртикан, Қишки олча, Куйдирувчи Мукуна ва Аргиреяни ўз ичига олади.
Верона олиго-астеноспермияни даволашда самарали восита деб топилган. У лютеинлаштирувчи гормон ишлаб чиқарилишини кучайтириши орқали, Лейдиг (андроген ишлаб чиқарувчи) хужайраларини тиклайди ва рағбатлантиради, шунингдек сперматозоидлар структурасини ва сперматоген фаолиятини қўллаб турувчи ва сақловчи Сертоли хўжайраларининг миқдорини оширади ва уруғ хўжайраларининг ўсишига ёрдам беради.
Верона сперматозоидларнинг морфологик камчиликларини бартараф этади, ажратилаётган сперма миқдорини ошириши билан бир қаторда, уларнинг ҳаракатчанлигини ҳам оширади оқибатда эркакларнинг серпуштлигини тиклайди.
Верона кексайиш оқибатларини нейтрализация қилиб, геротерапик таъсирга эга.У бош мия ва жигарда сукцинатдегидрогенеза ферментининг даражасини оширади, бу стресс ва зўриқиш ҳолатида хўжайраларнинг энергия билан таъминланишини, носпецифик қаршилигини ошишига олиб келади. Ўзининг иммуномодуляция қилувчи таъсири орқали Верона, хўжайраларининг мослашиш қобилиятини яҳшилайди ва организмга иммун рекцияларини бошқаришда ёрдам беради.
Ўзининг яллиғланишга қарши ҳусусиятлари туфайли Верона, мушак ва бўғим оғрикларининг енгиллашишини таъминлайди.
Верона – бу даволашда ҳам, олдини олишда ҳам самарали восита сифатида барча ёш эркакларнинг ҳаёт фаолияти тизимидаги мувозанатни тиклайдиган препаратдир.
| Ербағирлаган темиртикан | Жинсий майилликни кўчайтиради, сперманинг морфологиясини, ҳаракатчанлигини ва миқдорини яхшилайди, сперманинг хажмини ва қовушқоқлигини оширади.
| Қишки олча | Хўжайраларнинг энергия билан таъминлашини ва уларнинг мустаҳкамлигини оширади, астения ва жинсий мойиллик пасайишини бартараф қилинишига ёрдам беради, эректил дисфункцияни йўқотади.
| Куйдирувчи Мукуна | Жинсий майилликни кўчайтиради.
| Аргирея | Организмни мустаҳкамлайди.