Bu mahsulot vaqtincha mavjud emas, lekin hozirda buyurtma berish mumkin bo'lgan keng analoglar diapazoni bilan tanishishingizni taklif qilamiz.
Faqat retsept bilan
2
sharhni
Toshkent bo'ylab yetkazib berish - Buyurtma to'langan paytdan boshlab 2 soat ichida.
* Mahsulotning tashqi ko'rinishi va yo'riqnomasi veb-saytda ko'rsatilganidan farq qilishi mumkin
** Narx veb-saytda berilgan buyurtmalar uchun amal qiladi
Хавсиз гиперплазия ва простата безининг аденокарциномасида қулланади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
Декомпенсация даврида ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги ва жигар ва буйрак касалликлардаги кечадиган фаолият бузилишларида қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.
Qo'llash usuli
Простата безининг хавсиз гиперплазияда 80 мг дан суткада уч махал 30 кун давомида қабул қилиш керак. Зарурат бўлганда йил давомида яна 1-3 ой оралиғида 1-3 курс даволаниш тавсия этилади.
Простата безининг аденокарциномаси касаллигида суткада 80 мг суткада уч махал 60 кун давомида қўлланилади. Препаратнинг умумий дозаси ва даволаниш муддати простата безидаги ўзгаришларга хамда метастазларнинг бор ёки йўқлигига ва беморнинг умумий холатига боғлиқ бўлади.
Nojo´ya ta´sirlar
Фармако-токсикологик текширишлар натижасига кўра препаратнинг ножўя таъсири аниқланмаган. Препаратни узоқ муддат давомида қабул қилинганда феминизация (жинсий фаолият сусайиши, кўкрак учи безларининг катталашиши ва пигментация, тухумд ўлчамини кичрайтиради) кузатилиши мумкин. Йуқорида кўрсатилган ножўя таъсирлари, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган реакциялари намоён бўлганда шифокорга мурожат этиш керак.
Maxsus ko'rsatmalar
Ферулен билан даволаш вақтида юрак-томир тизимини, жигар ва буйрак фаолиятини доимий равишда назорат қилиб туриш керак. Препаратни балоғат ёшига етмаганларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки ўсишга, шунингдек барқарор бўлмаган жинсий тизимга салбий таъсирини истисно қилиш мумкин эмас.
Автотраспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашга таъсир қилиш қобилияти.
Автотраспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашга таъсир қилиш қобилияти ўрганилмаган.
Dorilarning o'zaro ta'siri
Ферулен бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири клиник текширувлар бўлмаганлиги учун, феруленни ЛГ-РГ аналоглари, антиандрогенлар билан, мажмуавий қўлланилишида, шунингдек максимал андроген блокадага олиб келадиган, простота безиниг аденокарциномаси бор беморларда орхиэктомиядан сўнг, антиандроген таъсири кучаяди.
Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Ферулен эркаклар жинсий органларига танлаб таъсир қилиб, андрогенга боғлиқ бўлган органларнинг (простата бези, тухум пуфаги) хажмини камайтиради.
Сийдик ажралишини қийин бўлганда осонлаштиради ва тез-тез сийишни такрорланишини камайтиради, сийдик билан қон ажралиб чиқишини тўхтатади ва оғриқни қолдиради.
Препарат терапевтик дозаларда марказий нерв тизимига, артериал босимига, нафас олишга ва юракнинг ўтказувчан тизимига сезиларли таъсир қилмайди. Ошқозон-ичак тизимининг шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатмайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Ферулен захарсиз модда (V синф). Тасодифан препаратни терапевтик дозасидан бир неча баробар билмасдан қабул қилиб қўйилган холатларда хам ўткир захарланиш мумкин эмас.
Ushbu sahifada joylashtirilgan ko'rsatmalar faqat ma'lumot olish va tushunchaga ega bo'lish uchun mo'ljallangan. Ushbu ko'rsatmalarni tibbiy maslahat sifatida ishlatmang. Tashxis va davolash usulini tanlash faqat davolovchi shifokor tomonidan amalga oshiriladi!