Maxsus ko'rsatmalar
Гелни кўзларга тушишидан сақланиш керак. Дори воситаси кўзларга тушганида уларни сув билан ювиш керак.
Катта юзали, кучли ифлосланган ва чуқур яралар, шунингдек чақишлар ва тешишлар натижасида юзага келган яралар шифокор аралашувини талаб этади (қоқшол хавфи мавжуд). Агар 10-14 кун давомида яра ўлчами катталигича қолса ёки яра битмаса, дори воситасини буюрилишини мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш керак. Буни шунингдек, агар кучли перифокал гиперемия мавжуд бўлса, кучли оғриқ пайдо бўлса, экссудация кучайса ёки шикастланиш иситма билан кечса ҳам зарур (сепсис хавфи).
Яққол йирингли экссудацияда жароҳат жараёнининг I фазасида дори воситасини қўллаш тавсия этилмайди.
Агар симптомлар сақланса ёки ҳолат ёмонлашса, шифокорга мурожаат этиш керак.
Дастлаб шифокор билан маслаҳатлашмасдан дори воситасини бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Дори воситаси пропиленгликоль, стеарил ва цетил спиртларини сақлашига эътибор қаратиш керак – сиртга қўлланилганда ушбу ёрдамчи моддалар терини таъсирланиши ва маҳаллий тери реакцияларини (масалан контакт дерматит) чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври дори воситаси шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланади, аммо уни катта соҳаларда қўллашдан сақланиш керак.
Болалар
Дори воситасини педиатрик амалиётда қўллаш мумкин (терини шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида – ҳаётининг биринчи кунларидан). Даволаш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади. 1 ёшгача бўлган болаларда дори воситаси терини шикастланишининг клиник белгилари йўқолгунча таглик ҳар сафар алмаштирилганда қўлланади.
Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситаси автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди.