Maxsus ko'rsatmalar
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши, фертилликка таъсири
Агар Сиз препаратни қабул қилаётган вақтда ҳомиладор эканлигингизни билиб қолсангиз, бу ҳақда зудлик билан Ўз шифокорингизга хабар беринг, фақат у даволашни давом эттиришни ҳал қилади.
Ҳомиладорлик.
Ҳомиладор аёллар томонидан мебеверинни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.
Препаратнинг репродуктив токсиклиги бўйича масалани хал қилиш учун текширувларнинг натижалари етарли эмас. Ҳомиладорлик вақтида мебеверин қабул қилиш тавсия этилмайди.
Эмизиш даври.
Мебеверин ёки унинг метаболитларини кўкрак сутига чиқарилиши номаълум. Текширувлар ўтказилмаган. Эмизиш даврида мебеверинни қабул қилиш мумкин эмас.
Фертиллик.
Эркаклар ёки аёлларда препаратни фертилликка таъсири бўйича клиник маълумотлар йук.
Болалар.
Оддиверин®ни 12 ёшгача бўлган болаларда клиник маълумотлар йўқлиги сабабли қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсирини аниқловчи текширувлар ўтказилмаган. Препаратнинг фармакологик хусусиятлари, шунингдек уни қўллашнинг тажрибаси автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига мебевериннинг бирон-бир нохуш таъсиридан далолат бермайди.