Maxsus ko'rsatmalar
Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар ва кекса шахсларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, алкаголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Жигар фаолиятини бузилишларида қўлланилиши
Жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препарат шифокор томонидан индивидуал равишда паст дозаларда буюрилади.
Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланилиши
Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препарат шифокор томонидан индивидуал равишда паст дозаларда буюрилади.
Болаларда қўлланилиши
6 ойликдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Кекса ёшдагиларда қўлланилиши
Кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади (калавалар фильтрациясини пасайиши мумкин).
Буйрак фаолияти нормал бўлган кекса одамларга дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли турдаги машғулотларидан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.