Maxsus ko'rsatmalar
Препаратни оғриқ синдромини бартараф этиш учун етарли бўлган энг кичик самарадор дозада энг қисқа муддатли қўллаш орқали ножўя самараларни минимал даражагача камайтириш мумкин.
Жигар томонидан жуда кам учрайдиган жиддий реакциялар, жумладан нимесулид сақловчи препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим билан якун топган ҳолат ҳақида маълумотлар мавжуд. Жигарнинг зарарланиш белгилари (анорексия, тери қичишиши, тери қопламаларининг сарғайиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, сийдик рангининг тўқлашиши, жигар трансаминазалари фаоллигининг ортиши) билан ўхшаш бўлган симптомлар пайдо бўлганда, Нимесулид НИКА препаратини қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шикофорга мурожаат қилиш зарур. Бундай пациентларда Нимесулид НИКА препаратини такрорий қўллаш мумкин эмас.
Препарат қисқа муддат қўлланганида, жигар томонидан кўпгина ҳоллатларда қайтувчан хусусиятга эга бўлган, реакциялар хақида хабарлар тушган.
Нимесулид НИКА препаратини қўллаш вақтида пациент бошқа анальгетиклар, шу жумладан НЯҚВ (шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари) ни қабул қилишдан сақланиш керак.
Нимесулид НИКА препарати анамнезида меъда-ичак касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда эҳтиёкорлик билан қўлланилиши керак, чунки ушбу касалликлар зўрайиши мумкин.
НЯҚВ дозасини ошириб бориш ортидан меъда-ичакдан қон кетиши, пептик яра/меъда ёки ўн икки бармоқ ичак перфорацияси пайдо бўлиши хавфи анамнезида МИЙ нинг ярали зарарланиши (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда юқори бўлади, шунинг учун даволашни мумкин бўлган энг кичик дозадан бошлаш лозим. Бундай пациентларга, шунингдек меъда-ичак йўли томонидан асоратлар пайдо бўлиш хавфини оширувчи ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа воситаларнинг кичик дозаларини бир вақтда қўллаш талаб қилинувчи пациентларга гастропротекторлар (масалан, протон помпаси блокаторлари) ни қўшимча тарзда буюриш тавсия қилинади. Анамнезида МИЙ касалликлари бўлган пациентлар, айниқса кекса пациентлар МИЙ томонидан қайта пайдо бўлган симптомлар ҳақида шифокорга хабар беришлари шарт (айниқса, меъда-ичакдан эҳтимолий қон кетаётганлигидан далолат бериши мумкин симптомлар ҳақида).
Нимесулид НИКА препаратини яра ҳосил бўлиши ёки қон кетиш хавфини оширувчи препаратларни (перорал кортикостероидлар, антикоагулянтлар, масалан варфарин, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ёки антитромбоцитар агентлар, масалан, ацетилсалицил кислотаси) қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Нимесулид НИКА препаратини қабул қилаётган пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки МИЙ нинг ярали зарарланиши пайдо бўлган ҳолатда, препарат билан даволанишни дарҳол тўхтатиш лозим.
Бошқа НЯҚВ ни қабул қилган пациентларда кўришнинг бузилишлари ҳақидаги хабарларни инобатга олган ҳолда, кўришнинг исталган бузилишлари юзага чиққанда, Нимесулид НИКА препаратини қўллаш дарҳол тўхтатилиши ва офтальмологик кўрик ўтказилиши шарт.
Препарат тўқималарда суюқликнинг ушланиб қолишини чақириши мумкин, шунинг учун артериал гипертензия, буйрак ва/ёки юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, периферик артериялар касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлар, юрак қон-томир касалликлари ривожланиш хавф омилларига (масалан, гиперлипидемия, қандли диабет, чекувчиларда) эга бўлган беморларда Нимесулид НИКА препарати билан даволашни тўхтатиш лозим.
Препарат таркибига сахароза киради, буни қандли диабет бўлган пациентларда (100 мг препаратга 0,15-0,18 НБ - нон бирлиги тўғри келади) ва паст калорияли парҳезга амал қилаётган шахсларда инобатга олишлари керак. Нимесулид НИКА препаратини фруктозани ўзлаштираолмаслиги, сахароза-изомальтоза танқислиги ёки глюкоза-галактозали мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди.
Нимесулид НИКА препаратини қўллаш жараёнида шамоллаш ёки ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари пайдо бўлганда, препаратни қабул қилиш тўхтатилиши шарт.
Нимесулид тромбоцитлар хусусиятларини ўзгартириши мумкин, шунинг учун препаратни геморрагик диатези бўлган шахсларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, лекин препарат юрак қон-томир касалликларида ацетилсалицил кислотасининг профилактик таъсири ўрнини боса олмайди.
Кекса пациентлар НЯҚВ ларнинг нохуш реакцияларига, жумладан пациент ҳаётига хавф солувчи меъда-ичакдан қон кетишлар ва перфорацияларнинг пайдо бўлиши, буйраклар, жигар ва юрак функциясининг пасайиши хавфига айниқса мойил бўладилар. Пациентларнинг ушбу тоифаси Нимесулид НИКА препаратини қабул қилаётганда тегишли клиник назорат олиб борилиши керак.
НЯҚВ лар, жумладан нимесулид қабул қилинганда, жуда кам ҳолларда эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз каби тери реакциялари пайдо бўлганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Тери тошмасининг илк кўринишларида, шиллиқ қаватларнинг зарарланишида ёки аллергик реакциянинг бошқа белгиларида, Нимесулид НИКА препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Агар Сиз препаратни қўллаш вақтида ҳомиладор эканлигингизни аниқлаган бўлсангиз, дарҳол шифокорингизга ушбу ҳақда хабар беринг, чунки фақат у даволанишни давом эттириш зарурияти бўйича масалани ҳал этиши мумкин.
Нимесулид НИКА препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Простагландинлар синтезини ингибиция қилади НЯҚВ лар синфининг бошқа препаратлари сингари, нимесулид ҳомиладорликнинг кечиши ва/ёки эмбрион ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши ва артериал қон оқимининг муддатидан аввал ёпилиб қолиши, ҳомиланинг ўпка артерияси тизимида гипертензия, ҳомилада олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигига ўтиб кетиши мумкин бўлган буйраклар функциясининг бузилиши, қон кетиш хавфининг ортиши, бачадон контрактиллигининг пасайиши, онада периферик шишларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Эпидемиологик тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар простагландинлар синтезини блокловчи воситалар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қўлланганда, ҳомилани ихтиёрсиз тушиши хавфи, юрак нуқсонининг пайдо бўлиш хавфи ва гастрошизиснинг ортиши эҳтимоли ҳақида далолат беради. Юрак қон -томир тизими аномалияси ривожланишининг мутлоқ хавфи тахминан 1% дан 1,5% гача ошади. Дозани ва қўллаш давомийлигини ошириш билан хавф ортиб боради, деб ҳисобланилади.
Нимесулиднинг кўкрак сутига кириши ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Нимесулидни қўллаш аёллар фертиллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин ва у ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликни режалаштираётганда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Нимесулид НИКА препаратининг транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган, шунинг учун у билан даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва юқори даражада диққатни жамлашни ва руҳий-ҳаракат реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.