Qo'llash usuli
Катталарда маҳаллий қўлланади.
Хирургия, травматология, комбустиология. Профилактика ва даволаш мақсадида Мирамистин® билан жароҳат ва куйиш юзалари ювилади, жароҳат ва оқма йўллари бўш тампонланади, антисептик билан хўлланган дока тампонлар фиксация қилинади. Даволаш муолажаси 3-5 кун давомида суткада 2-3 марта такрорланади. Жароҳат ва бўшлиқ суткада тахминан 1 л препаратни сарф қилиниши билан самарали ҳисобланади.
Акушерлик ва гинекология. Туғруқдан кейинги инфекцияларни олдини олиш мақсадида туғруқдан олдин (5-7 кун), қинни ювиш кўринишида ва 50 мл препаратга бўктирилган қин ички тампонлари кўринишида, туғруқдан кейинги 2 соатлик экспозиция 5 кун давомида қўлланади.
Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликларини даволаш препарат билан тампонларни қин ичига юбориш йўли билан 2 ҳафта давомида, ташқи жинсий аъзолар терисига ишлов бериш, шунингдек препаратни электрофорез йўли билан ўтказилади.
Дерматология. Тери ва шиллиқ қаватларининг кандидомикози, оёқ-товони ва катта бурмаларнинг микозини даволаш сепувчи учлик ёрдамида, 3-4 марта сепиш ёки суткада 2-4 марта аппликация йўли билан амалга оширилади.
Венерология. Жинсий йўл билан юқадиган касалликларни шахсий профилактикаси учун мирамистин эритмаси, агар у жинсий алоқадан кейин кечи билан 2 соатдан кейин қўлланса самаралидир. Флакон ичидагиси уретрал учлик ёрдамида сийдик чиқариш каналига - 2-3 мл (эркакларга), 1-2 мл (аёлларга), қинга - 5-10 мл 2-3 минутда) юборилади. Муолажадан кейин 2 соат давомида қовуқни бўшатиш тавсия этилмайди. Сонларнинг ички юзаси, чов, ташқи жинсий аъзолар терисига ишлов берилади.
Оториноларингология. Йирингли гайморитларда юқори жағ бўшлиғини пункция қилиш вақтида 10 мл препарат билан ювилади. Тонзиллитлар ва ларингитларни даволашда Мирамистин эритмаси билан томоқни кўп марта чайиш ўтказилади. Отитларда препаратга ботирилган тампон ташқи эшитиш йўлига 10-14 кун давомида суткада 4-6 марта киритилади.
Стоматология. Пародонтитларни даволашда мирамистин эритмаси пародонтал чўнтакларга, кейинги милкларга 15 минут давомидаги аппликация қилиш йўли билан турундалар киритилади. Зўрайишларда Мирамистин® билан пародонтал чўнтаклар шприц ёрдамида ювилади ва абцесс бўшлиғига препаратли турунда киритилади. Вестибулопластика ва френулэктомия ўтказилгандан кейин, препарат амбулатор шароитда ванночкалар кўринишида қўлланади. Олиб қўйиладиган протезларга гигиеник ишлов бериш мақсадида, охиргиси Мирамистин® эритмасида кечасига қолдирилади, протезларни ишлатиш олдидан яхшилаб оқар сувда ювилади.