Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Интеллан- комплекс ўсимлик препарати бўлиб, унинг таъсири унинг таркибига кирувчи биоактив алколоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, гликозидлар, аминокислоталар, витаминлар ва зарур микроэлементларга бой ўсимликлар билан боғлиқ. Препарат хотира, ақлий фаолиятни яхшилайди, нейротрансмиттер марказларини фаоллаштиради, ташвиш ва депрессияни бостиради.
Икки булакли Гингко экстракти таркибида флавоноид глакозидлар ва терпенлактонлар мавжуд. Мия қон айланишини ва мияни кислород билан таъминлашни яхшилайди( антигипоксик хусусият). Томирларни кенгайтирувчи таъсирга ега бўлиб, мия тўқималарида микроциркуляцияни яхшилаш орқали тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади. Бош мия тўқималарига ва периферик тўқималарга оқишга қарши таъсир кўрсатади. Нейромедиаторларни( норадреналин, допамин, ацетилхолин) чиқаришга ва уларнинг мембрана рецепторлари билан боғланиш қобилиятига таъсир қилади. Хужайра мембраналари липидларнинг пероксидланишига тўсқинлик қилади ва еркин радикалларнинг таъсирини( антиоксидант таъсир) зарарсизлантиради.
Осиё центелласи таркибида тритерпен сапонинлари, биофлавоноидлар мавжуд. Мия қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан таъминлайди, бу билан ақлий қобилятини оширади, фикрлаш жараёнини тезлаштиради, хотирани яхшилайди, бош оғриғини енгиллаштиради ва нутқ фаолиятини яхшилайди. Ахлоқий ва жисмоний чарчоқлардан халос бўлиш, ташвишларни енгишга, танглик ва уйқусизликни енгиллашитиришга ёрдам беради.
Доривор Эмблика таркибида С витамини, В1 витаминлари, В2, никотин кислотаси, микроэлементлар, кальций, фосфор, феррум, пектин бор. Мия томирларини кенгайтириш орқали мия қон айланишини рағбатлантиради. Пектин ёрдамида қондаги холестерин даражасини пасайтиради. Биологик фаол, табиий, осон хазм бўладиган С витамининг юқори миқдори антиоксидант таъсирини, стрессга чидамлилигини келтириб чиқаради. Эритропоэз, оқсиллар биосинтезини рағбатлантиради, мезенхим келиб чиқиши бўлган тўқималарнинг – суяк дентини ва коллагеннинг тўғри кўпайишига кўмаклашади. Овқат хазм қилиш жараёнини яхшилайди, иштахани оширади.
Бегизсимон Амомумда эфир мойлари( а-терпинеол, мирцин, лимонин, b-фелладрин, борнеол) мавжуд. Хаддан ташқари кучланиш, чарчоқ ва астенияда организимнинг чидамлигини ошириб, адаптоген хусусиятларга ега. Организимнинг умумий тонусиин оиширишга ёрдам беради. Иштахани оширади, овқат хазм қилиш жараёнини яҳшилайди.
Экма Кориандр таркиибида эфир мойи, борнеол, тимол, камфен, бетпинен, цитронеллол, нерол бор. Овқат хазм қилишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Тинчлантирувчи, спазмолитик, шамол хайдовчи, ўт хайдовчи таъсирга ега.
Монниер Херпестисида алколоидлар ( брахмин, херпестин, гликозидлар, сапонинлар, аминокислоталар ( аспаргин, глютамин, серин, терионин, аланин, глицин, лейцин) мавжуд. Этибор ва ҳотира меҳанизмларига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Интеллан- ўсимлик нейротимулятори ақлий фаолиятни яхшилаш, хотира ва диққатни жамлашга ҳизмат қилади. Препарат мия қон айланишини яхшилайди ва мия тўқимларининг моддалар алмашинувиин рағбатлантиради, мия фаоллиги ва ҳотира функцияларини кучайтиради.
Препаратни қабул қилиш болаларда психо-нутқ ва мотор ривожланиши кўрсаткичларини яҳшилайди. Юмшоқ нейростимулятор, ўткир депрессив холатларни даволашда ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препаратининг таъсири унинг таркибий қисимларининг умумий таъсири хисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин емас; барча компонентларни биргаликда маркерлар ёки биологик тадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин емас.