Farmakologik xususiyatlari
Фармакокинетик хусусиятлари
ИНСТИ препаратининг таъсири унинг таркибий қисимларининг умумий таъсири хисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин емас; барча компонентларни биргаликда маркерлар ёки биологик тадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин емас.
Фармакодинамик хусусиятлри
ИНСТИ – ҳароратни пасайтиришда, яллиғланишни камайтиришда ва спазмолитик, муколитик, бронхолитик та’сирига эга бўлган ўсимлик эксрактларининг комбинацияси.
Оқ тол – салицин ва тремулацин гликозидларини сақлайди. Оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва антисептик ҳусусиятларига эга.
Томирли адҳатода - аччиқ буғланмайдиган алкалоид вазицин ва вазицинон сақлайди. Бронхолитик ҳусусиятларига эга, киприксимон эпителий ҳужайраларни фаоллаштириб ва балғамнинг қовушқоқлигини пасайтириб, мукоцилиар транспортни яхшилайди. Сурфактантни ҳосил бўлишини фаоллаштиради ва бу нафас олиш мушакларига “нафас олиш/нафас чиқазиш” толиқ циклини бажариш имкониятини беради. Гистамин таъсири туфайли юзага келган бронхоспазимдан химоя қилиб, астмага қарши таъсир кўрсатади.
Хушбўй гунафша - виолин, фриделин, эфир мойларини сақлайди. Антигистамин, балғам кўчирувчи ва ҳароратни тушурувчи ҳусусиятларига эга.
Ялонғоч чучукмия - гликозид глицирризин, аспарагин, флавоноидлар сақлайди. Трахея шиллиқ қавати секрециясини рағбатлантириш йўли билан демульгирловчи ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши хусуиятларга эга. Глицирризин кислотаси мавжудлиги хам махаллий, хам умумий иммунитетни ошириб, иммуностимулятция қилувчи таъсирни таъминлайди.
Хитой чойи - танин, кофеин, теофиллин сақлайди. Боғловчи, тонус кучайтирувчи ва сийдик хайдаш таъсирига эга.
Оддий арпабодиён - эфир мойини ва дипентин сақлайди. Бронхларнинг секретор функциясини кучайтиради ва муколитик таъсир кўрсатади, шунингдек антисептик ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
Шарсимон эвкалипт – таркибида эфир мойлари(цинеол, пинен, миртенол, пинокарвон, эйдесмол), боғловчи моддалар мавжуд. Антисептик хусусиятига эга, айниқса стрептококкларга ва стафилококкларга нисбатан, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Доривор валериана - таркибида эфир мойлари( изовалериан кислотаси, валереналь, борнеол, а-пинен), алкалоидлар( валериан, хатинин), сапонинлар, кетонлар мавжуд. Марказий асаб тизимининг қозғалувчанлигини пасайтиради, силлиқ мушак аъзоларнинг спазмларини камайтиради.
Инсти- беморларнинг холатини яхшилайди, юқори харорат ва ётал интенсивлигини пасайтиради. Ринит, фарингит, трахеит аломатларини 24 соат ичида тезда бартараф етишга кўмаклашади. Уйқусизлик ва дори воситасига кўникишни келтириб чиқармайди. Иссиқ сувда тез эрийди.