Farmakologik xususiyatlari
Фармакодинамикаси
Гинокапс дори воситасининг фармакологик фаоллиги унинг компонентлари – метронидазол ва миконазол нитратининг мажмуавий таъсири билан боғлиқ. Дори воситаси замбуруғларга қарши, протозойларга қарши ва антибактериал таъсир кўрсатади.
Метронидазол ‒ микробларга ва протозойларга қарши восита, 5-нитроимидазол ҳосиласидир. Таъсир механизми метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар хужайра ичидаги транспорт протеинлари томонидан биокимёвий тикланишидан иборат. Метронидазолнинг тикланган
5-нитрогуруҳи нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилиб микроорганизм хужайраларининг ДНК билан ўзаро таъсирлашади, бу бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади. Trichomonas vaginalis, Gagdnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolyca, Lamblia spp., шунингдек облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonella spp., Prevotella (Prevotella bivia, Prevotella buccae, Prevotella disiens) ва айрим граммусбат микроорганизмлар (Eubacter spp. Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Mobiluncus spp.) га нисбатан фаол. Аэроб микроорганизмлар метронидазолга сезгир эмас.
Миконазол ‒ хужайра мембранасининг эргостерол синтезини ингибиция қилувчи замбуруғларга қарши воситадир. Дерматофитлар, ачитқилар ва айрим бошқа турдаги замбуруғларга нисбатан фаол. Граммусбат микроорганизмларга нисбатан микробларга қарши фаоллик намоён қилади. Одатда замбуруғли инфекциялар билан бирга кузатилувчи қичишишни бартараф этади. Интравагинал қўлланилганда асосан Candida albicans га нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Интравагинал қўлланилганда метронидазол тизимли қон оқимига сўрилади. “Гинокапс” капсулаларини интравагинал қўлланилганда метронидазолнинг биокираолишлиги юборилган дозанинг 20% ни ташкил қилади.
Ушбу юбориш усулида миконазол нитратининг тизимли сўрилиши жуда паст (тахминан дозанинг 1,4%).
Метаболизми ва чиқарилиши
Метронидазол жигарда гидроксилизация, оксидланиш ва глюкуронизация йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболит (2-оксиметронидазол)нинг фаоллиги – дастлабки бирикма фаоллигининг 30% ни ташкил қилади.
Метронидазолнинг T1/2 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади – тизимли таъсирга эга препарат дозасининг 60-80% (ушбу миқдорнинг 20% ўзгармаган кўринишда). Метронидазолнинг метаболити, 2-оксиметронидазол метронидазол метаболизми натижасида ҳосил бўлувчи сувда эрувчан пигмент ҳисобига сийдикни тўқ-қизил рангга бўяйди. Тизимли таъсирга эга препарат дозасининг 6-15% ичак орқали чиқарилади.
Кўкрак сути ва кўпгина тўқималарга киради, ГЭТ ва йўлдош орқали ўтади.
Миконазол жигарда нофаол метаболитларини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Миконазол гистогематик тўсиқлардан ёмон ўтади, орқа мия суюқлигига деярли кирмайди.
Дори воситаси қўлланилгандан кейин 8 соат ўтгач миконазолнинг 90% қинда мавжуд бўлади. Ўзгармаган плазмада ҳам, сийдикда ҳам аниқланмайди.