Farmakologik xususiyatlari
| Тўшалган Якорци (Tribulus terrestris) | Аёллар бепуштлигини, импотенцияни даволашда ва узоқ муддатли касалликлардан кейинги тикланиш учун кенг қўлланади. Либидони оширади ва зардобда фолликулаларни рағбатлантирувчи (ФРГ) гормони ва эстрадиолнинг даражасини ошиши ҳисобига жинсий фаолиятни яхшилайди.
| Қишки олча (Withania somnifera) | Қишки олча жинсий ва умумий ҳолсизликни бартараф қилиш қобилияти билан баҳоланади. У хавотирлик ривожланишига тўсқинлик қилади, стресс билан курашишга ёрдам беради ва ҳотиржамлик ҳиссини таъминлайди. Ҳаётга чидамлилик, энергия заҳираси, жинсий чидамлиликни ошириш қобилиятига эга. Қишки олча эркаклар учун ҳам аёллар учун ҳам тенг самаралидир, умумий астенияни даволаш учун қўлланиши мумкин. Жисмоний кучсизлик билан боғлиқ дисменореяда самаралидир.
| Доривор занжабил (Zinqiber officinalls) | Занжабил репродуктив фаолликни ва бачадоннинг иш фаолиятини рағбатлантириб, катализатор каби таъсир қилади. Бунга қўшимча у мушак тонусини тутиб туришга ёрдам беради ва репродуктив тизимининг фаолиятини меъёрлаштиради. Занжабил ҳайз циклини меъёрлаштириш қобилиятига эга ва қон айланишини яхшилайди. Аёлларда занжабил препаратлари ҳайз келиши ва овуляцияда мушак спазмларини йўқотиш ва оғриқларни енгиллаштириш учун қўлланади.
| Қиздирувчи Мукуна (Mucuna Pruriens) | Ушбу ўсимлик жинсий ҳоҳишни оширади ва организмни қувватлайди. Аёллар бепуштлигини даволашда қўлланади. Кучли афродизиак ҳисобланади ва ёқимли жинсий қўзғалиш туйғуси юз беришини рағбатлантиради.
| Спаржа экмаси (Asparaqus racemosus) | Спаржа – аёллар соғлиғини мустаҳкамловчи, энг кучли тонусни оширувчи воситалардан бири саналади. У аёллар репродуктив тизимининг тонусини оширади, тозалайди, озиқлантиради ва мустаҳкамлайди, ва кўпинча климактерик синдроми, аменорея, дисменорея, менопауза давридаги бузилишлари ва кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликларни даволаш учун қўлланади. Бу ўсимлик шунингдек, бириктирувчи тўқимани мустаҳкамлайди, қон яратилишини яхшилайди, бачадонни ҳомиладорлик учун тайёрлайди ва туғруқдан кейинги тоник каби таъсир қилади. Шунингдек лактацияни рағбатлантиради ва организмнинг гормонал фонини бошқаради.
| Ҳинд Саракаси (Saraca indica) | Дисменорея билан бирга кечувчи, меноррагия каби хайз циклининг бузилишларини даволаш учун жуда қимматбаҳо ўсимлик ҳисобланади. Ушбу ўсимликнинг пўстлоғи эндометрий ва тухумдон тўқималарига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади ва лейкорея ва ички қон кетишларни даволаш учун қўлланади.
| Хардвика валерианаси (Valeriana hardwicki) | Тинчлантирувчи восита сифатида, асосан нерв зўриқишларини йўқотиш учун қўлланади. Валериана уйқуни яхшилайди ва юқори артериал босимни камайтиради. Дисменореяда, гипертензияда, таъсирланган ичак синдроми ва бошқаларни даволаш учун қўлланади.
| Оддий Фенхель (Foenicufum vulqare) | Бу ўсимликнинг мевалари венерик касалликларни даволашда ва ҳайз циклини бошқариш учун қўлланади.
| Экма кариандр (Coriandrum sativum) | Кариандрнинг уруғлари иситмани туширади, тинчлантирувчи таъсирга эга ва ҳайз циклини бошқаради.
| Афраам дарахти (Vitex fqnus castus) | Авраам дарахти (прутняк) тез таъсир қилувчи афродизиак ҳисобланмайди, репродуктив тизимнинг ишини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Бу ўсимлик лютеинловчи гормон секрециясини ошиши билан гипофизнинг ишини рағбатлантиради, у жинсий гормонларнинг фаолиятини назорат қилади. Бу ўсимликнинг экстракти олигоменорея ва иккиламчи аменореяни, гиперпролактинемия ва сариқ тананинг етишмовчилиги туфайли, ҳайз циклининг бузилишларини даволаш учун самарали қўлланади.