Qo'llash usuli
Ҳар доим Эритромицин-Никани Сизнинг даволовчи шифокорингиз тавсияларига аниқ қатъий амал қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз нимададир иккилансангиз, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингиздан сўранг.
Ичга қабул қилинади. Таблетка овқатланишдан 1-2 соат олдин ёки овқатлангандан 2-3 соатдан сўнг қабул қилинади. Таблеткани қисмларга бўлиш ва чайнаш мумкин эмас.
Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар: кўпчилик инфекцияларда одатий доза: бир марталик доза - 250-500 мг, суткалик доза - 1000-2000 мг (1-2 г). Эритромицин суткада 4 маҳал қабул қилинади, қабул қилишдан орасидаги оралиқ – 6 соат. Эритромициннинг 1 г/сутка дан ортиқ бўлмаган дозасида препаратни суткада 2 маҳал қабул қилиш мумкин (ҳар 12 соатда 500 мг дан). Оғир инфекцияларда эритромициннинг суткалик дозаси 4 г (4000 мг) гача оширилиши мумкин. Эритромициннинг катталар учун максимал суткалик дозаси – 4 г (4000 мг).
Даволаш курси - 5-14 кун, симптомлар йўқолгандан сўнг, даволаш яна 2 кун давом эттирилади.
Турли локализацияли стрептококкли инфекцияларни даволаш (жумладан, тонзиллофарингит) –камида 10 кун давом эттирилиши шарт.
Ўсмирлик тошмаларида (ҳуснбузарлар) - махаллий даволаш билан биргаликда 250 мг дан суткада 2 маҳал, сўнгра, даволаниш бошлангандан 1 ойдан кейин бемор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, доза 250 мг дан суткада 1 маҳалгача пасайтирилиши мумкин.
Ҳомиладорлик давридаги сийдик-жинсий хламидийли инфекцияларда - 500 мг дан суткада 4 маҳал, камида 7 кун давомида ёки (бундай доза ёмон ўзлаштира олинганда) – 250 мг дан суткада 4 маҳал (ёки 500 мг дан суткада 2 маҳал ҳар 12 соатда) камида 14 кун давомида.
Асоратланмаган хламидиозда (уретрал, эндоцервикал ёки ректал), тетрациклин антибиотикларни ўзлаштира олинмаганда – катталарга 500 мг дан суткада 4 маҳал, камида 7 кун давомида.
Бирламчи таносилни даволаш – бир курс доза 30-40 г га тенг. Даволаш давомийлиги – 10-15 кун, қабул қилишлар сони – суткада 4 маҳал. Даволашни вена ичига юборишдан бошлаш, ва кейинчалик перорал дори шаклларига ўтиш афзалроқ.
Гонореяда – 500 мг дан ҳар 6 соатда 3 кун давомида, кейинчалик 250 мг дан ҳар 6 соатда 7 кун давомида.
Дифтерияли бактерия ташувчиликни даволаш – 250 мг дан суткада 2 маҳал, камида 7 кун.
Кўкйўталда - 100-250 мг дан суткада 4 маҳал, даволаш курси 5-14 кун.
Скарлатинада (қизилча касаллиги) – одатий дозаларда, даволаш курси – камида 10 кун.
Легионеллёзда (легионерлар касаллиги) – 2-4 г/сутка га тенг суткалик дозада, касалликнинг клиник симптоматикаси йўқолгунча қадар (14 кундан кам болмаган) 4 га бўлинган ҳолда қабул қилинади (500-1000 мг дан, суткада 4 маҳал).
Листериозда - 250-500 мг дан суткада 4 маҳал, камида 7 кун, этиотроп муолажа нормал тана ҳарорати кузатилишининг 6-7 кунигача, оғир кўринишларида эса – 14-21 кунигача амалга оширилади.
Эритразмда - 250 мг дан суткада 4 маҳал, 5-7 кун давомида, ташқи қўллаш учун воситлар билан биргаликда.
Амёбали дизентерияда: катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирларга - 250 мг дан суткада 4 маҳал. Даволаш давомийлиги - 10-14 кун.
Ревматизм билан оғриган катталарда стрептококкли инфекциялар (тонзиллит, фарингит) зўрайишининг олдини олиш - 250-500 мг дан суткада 4 маҳал, даволаш курсининг давомийлиги –камида 10 кун.
Юрак нуқсонларига эга беморларда стоматологик аралашув ва ЛОР-аъзоларидаги операцияларда инфекцион эндокардитнинг олдини олиш - катталарга 1 г (1000 мг) дан даволаш ёки ташхислаш амалиётидан 1-2 соат олдин, кейинчалик 500 мг дан ҳар 6 соатда, умумий 8 та қабул.