Farmakologik xususiyatlari
Энтофит овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, абдоминал дискомфортни енгиллаштиради, ичак секрециясини (ферментлар) бошқаради, диспепсия ва метеоризмни камайтиради, ҳамда перистальтикани нормаллаштиради (ичак моторикаси) ва ичак санчиғини камайишига ёрдам беради.
Энтофит гранулалари қайноқ сувда осон эрийди. Энтофит барча турдаги меъда-ичак бузилишларида тезда енгиллик келтиради.
Энтофит ўсимлик гранулалари – метеоризмда кучли таъсирга эга, овқатни ҳазм бўлишига ёрдам берувчи ва қориндаги спастик оғриқларни енгиллаштирувчи, оптимал мувозанатланган синчиклаб танланган ўсимликларнинг аралашмаси хисобланади. Препаратнинг таркибига кирувчи ўсимликлар анъанавий гастритда, диспепсияда, метеоризмда, оғиздан ёмон ҳид келишида, қорин оғриқларида ва бошқа овқат ҳазм қилиш муаммоларида қўлланади.
Энтофит овқат ҳазм қилиш жараёнини кучайтиради ва шундай қилиб, меъда-ичак бузилишларига кўпчилик шикоятларни олдини олади, перистальтикани нормаллаштиради. Бу қориндаги спастик оғриқларни енгиллаштиради.
Фаол ингредиентларининг асосий хусусиятлари:
| ИНГРЕДИЕНТЛАР | ТАЪСИРИ
| Оддий арпабодиён | Ел ҳайдовчи, МИЙ секрецияси ва перистальтикасини рағбатлантирувчи
| Қалампир ялпизи | Спазмолитик, қусишга қарши, кўнгил айнашини олдини олади, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
| Асафетида | Ел ҳайдовчи, МИЙ иннервациясини яхшилайди.
| Ажгон | Спазмолитик, ел ҳайдовчи
| Яланғоч чучукмия | Ярага қарши, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
| Ҳақиқий Кардамон | Ел ҳайдовчи, қусишга қарши, меъда ва ўт-сафро секрециясини бошқаради.
| Доривор Имбирь | Ел ҳайдовчи, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
| Кмин | Ел ҳайдовчи, спазмолитик
| Дорихона мойчечаги | Диареяга қарши, МИЙ иннервациясини яхшилайди.
| Хитой чойи бутаси | Овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Энтофит препаратининг таъсири унинг таркибий қисимларининг умумий таъсири хисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин эмас; барча компонентларни биргаликда маркерлар ёки биологик тадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин эмас.